UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

30 дек 19:56
Янгиликлар

Дзюдо

Ўзбекистон дзюдо Федерацияси танлов эълон қилади

Ўзбекистон дзюдо Федерацияси ўзининг янги логотипини яратиш бўйича танлов эълон қилади.

Федерация дзюдони оммалаштириш ҳамда ўз ишлаш имиджини ўзгартириш бўйича қатор йўналишларда янгиликларни амалга оширишни мақсад қилган. Шу жумладан, федерациянинг ҳозирги логотипини ўзгартириш ҳам кўзда тутилган. Логотип ўзбек, рус ва инглиз тилларида акс этиши шарт. Лойиҳада асосий ғоя спортчиларни доимий тарзда ғалабага ундашга қаратилиши керак. Логотип ранги ҳамда ёзув шрифтлари Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи билан ҳамоҳанг бўлиши, шунингдек унда ғалаба, куч-қувват, ёшлик, ҳаракатчанлик, дзюдо фалсафаси кўзга ташланиб туриши лозим. 

Федерация логотипи ташкилот совғалари, бренд маҳсулотлари ва шу каби жиҳатларга мос тушиши керак. Янги логотипнинг кўриниши жиҳатидан ҳозиргисини умуман такрорламаслиги, унга ўхшамаслиги талаб этилади. 

Танлов учун тақдим этилган барча ишлар Ўзбекистон дзюдо федерацияси раҳбарияти вакилларидан таркиб топган махсус комиссия томонидан кўриб чиқилади ва баҳо берилади. Танловда барча хоҳловчилар иштирок этишлари мумкин. 

Энг яхши деб топилган логотип эгасига совға сифатида iPhone 11 телефони тақдим этилади. Танлов учун ишлар 1 январдан 10 январгача uzbjudofed@gmail.com электрон манзилида қабул қилинади.

Танлов бўйича батафсил маълумотларни қуйидаги телефон рақами ёки электрон почтага хабар жўнатиш орқали олишингиз мумкин:

 +998712326231

Е-mail uzbjudofed@gmail.com


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг