13 июн 20:40
Янгиликлар
Дзюдо
Ўзбекистон - Жаҳон чемпионатининг бронза медали соҳиби!
Венгрия пойтахти Будапешт шаҳри мезбонлигида ўтаётган катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўз якуни сари яқинлашмоқда.
Қувонарлиси, бугун мусобақанинг сўнгги куни ўтказилаётган жамоавий беллашувлар Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли якунланли. Ҳозиргина дзюдочиларимиз бронза медали учун кечган баҳсда Жанубий Корея терма жамоасини муддатидан аввал мағлубиятга учратишди. Обидхон Номонов, Гулноза Матниязова, Шермуҳаммад Жандриев ва Музаффарбек Тўрабоев терма жамоамизга ғалаба тақдим этишди. Ўзбекистон - Жанубий Корея - 4:1!!!
Эслатиб ўтамиз, дзюдочиларимиз гуруҳ босқичида Венгрия (4:2), Бразилия (4:0) терма жамоасини мағлуб этишди. Ярим финалда Францияга имконият бой (1:4) берилганди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар