UZ

Сўнгги янгиликлар

09:26Нурсултон Рўзибоев Яратганга илтижо қилди + ФОТО 0 08:57Моуринью "Реал"нинг мавсумдаги илк мағлубиятига изоҳ берди 0 08:28Топурия мағлубиятидан уч ой ўтиб, ниҳоят сукунатни бузди 0 07:59Нурмагомедовнинг UFC`даги эҳтимолий олти хонали гонорари маълум қилинди 0 07:31US Open 2026. Камилла Раҳимова дунёнинг 1-ракеткасини қийнади. Бу уларнинг ўзаро тўртинчи тўқнашуви эди 0 19:31УЕФА Инфантинони тахтдан туширмоқчи, Анри эса футболчиларни уйғонишга чақирмоқда 0 18:58Жаҳон спортида яна бир шов-шувли дисквалификация рўй берди 0 18:13Жастин Гэтжи: "Конор Макгрегорга мушт туширишни сабрсизлик билан кутяпман" 0 17:45Хамзат Чимаев: "Стрикленд билан 24 соат жанг қилишга тайёрман" 0 17:16ФИФА УЕФАни туҳматда айблади 0 16:49Рўзибоев ўз вазнида! UFC Paris турнирининг вазн ўлчаш маросими ўтказилди (барча натижалар) 0 16:03Хамзат Чимаев UFC жангчиси билан кураш тушиш ниятида 0 15:30Octagon яна Ўзбекистонда турнир ташкил этади, бу сафар Тошкентда эмас 0 14:47Постекоглу Роналдунинг фаолиятини якунлашидан олдинги бош мақсадини айтди 0 14:16RAF Қозоғистондаги турнирини расман эълон қилди. Рўйхатда Ўзбекистон ҳам бор! 0

15 ноя 17:28
Янгиликлар

Футбол

Ўзбекистон Ливан билан дуранг ўйнади

Австралиянинг Голд Кост шаҳрида Ўзбекистон ва Ливан ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.

Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси Австралиянинг Голд Кост шаҳрида Ливан билан ўртоқлик учрашуви ўтказди. Ўйинда иккала томон ҳам асосан ҳимоявий ҳаракат қилди. Биринчи таймда Ўзбекистон ҳам, Ливан ҳам аниқ зарба бера олмади. 

Ўйиннинг 61-дақиқада Даврон Ҳошимов иккинчи марта сариқ карточка олиб майдонни тарк этди. Терма жамоамиз 10 киши бўлиб қолгач бутунлай ҳимояга ўтиб олди. Фақат баҳс охирида иккита вазиятга эга бўлдик. 

Элдорбек Суюнов баҳс давомида уч марта жамоамизни муқаррар голдан сақлаб қолди ва қаҳрамонга айланди. 

20 ноябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси шу стадионда Жанубий Корея билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.


Ўртоқлик учрашуви
ЎЗБЕКИСТОН - ЛИВАН 0:0
15 ноябрь. Голд Кост. "CBUS Super Stadium" стадиони. 20:00 (Тошкент вақти 15:00)
Ҳакамлар
: Шон Эванс, Натан Макдональд, Жорж Лакриндис, Жарред Жиллет (барчаси Австралия)

Ўзбекистон: 12.Элдорбек Суюнов, 4.Даврон Ҳошимов (13. Олег Зотеев, 65), 5.Анзур Исмоилов (18. Достон Турсунов, 76), 3.Егор Кримец, 19.Владимир Козак, 17.Достон Ҳамдамов, 16.Отабек Шукуров, 7.Одилжон Ҳамробеков, 22.Жавоҳир Сидиқов (6. Ҳусниддин Ғофуров, 77), 8.Икром Алибоев (2. Акмал Шораҳмедов, 54), 10.Марат Бикмаев (15. Азиз Турғунбоев, 73).
Захира: 25. Ўткир Юсупов, 20. Ислом Тўхтахўжаев.

Ливан: 1.Меҳди Ҳалил, 2.Қосим Эл Зейн, 3.Мутааз Эл Жунайди (11.Умар Чаабан, 85), 5.Нассар Нассар, 6.Жоан Оумари, 7.Ҳассан Маатук (8.Ҳассан Чаито, 89), 10.Муҳаммад Ҳайдар (20.Робиҳ Атая, 68), 13.Феликс Мелки, 15.Самир Аясс (12.Аднан Ҳайдар, 77), 19.Александр Мелки, 22.Бассел Жради.
Захира: 21.Мустафо Матар, 23.Аббос Ҳассан, 4.Нур Мансур, 14.Нодир Матар, 16.Ҳассан Чайто, 18.Волид Исмоил.

Огоҳлантиришлар: Даврон Ҳошимов 25, Александр Мелки 26, Жоан Оумари 86.

Четлатиш: Даврон Ҳошимов 61 (2СК)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг