UZ

Сўнгги янгиликлар

19:31УЕФА Инфантинони тахтдан туширмоқчи, Анри эса футболчиларни уйғонишга чақирмоқда 0 18:58Жаҳон спортида яна бир шов-шувли дисквалификация рўй берди 0 18:13Жастин Гэтжи: "Конор Макгрегорга мушт туширишни сабрсизлик билан кутяпман" 0 17:45Хамзат Чимаев: "Стрикленд билан 24 соат жанг қилишга тайёрман" 0 17:16ФИФА УЕФАни туҳматда айблади 0 16:49Рўзибоев ўз вазнида! UFC Paris турнирининг вазн ўлчаш маросими ўтказилди (барча натижалар) 0 16:03Хамзат Чимаев UFC жангчиси билан кураш тушиш ниятида 0 15:30Octagon яна Ўзбекистонда турнир ташкил этади, бу сафар Тошкентда эмас 0 14:47Постекоглу Роналдунинг фаолиятини якунлашидан олдинги бош мақсадини айтди 0 14:16RAF Қозоғистондаги турнирини расман эълон қилди. Рўйхатда Ўзбекистон ҳам бор! 0 13:45Нурсултон Рўзибоев жанг қиладиган UFC турнирининг тўлиқ карди ва бошланиш вақти 0 13:14Сонг Ядонг Петр Ян - Мераб Двалишвили жангига тахминини айтди 0 12:43ЖЧ-2026 ғолиби 31 ёшида термадаги фаолиятини якунлади 0 12:12Махачевнинг жамоаси чемпионлик камарини йил охиригача ҳимоя қилиш шартини маълум қилди 0 11:41"Ўзимни жуда яхши ҳис қилгандим". Чимаев — Стриклендга қарши жангини эслади 0

15 дек 10:12
Янгиликлар

Футбол

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Туркияга жўнаб кетди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 15-29 декабрь кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини ўтказади.

Кеча миллий терма жамоамиз аъзолари тиббий текширувдан ўтишди. Терма жамоа шифокори Аброр Пирриевнинг маълум қилишича, барча футболчиларнинг соғлиғи жойида. Жароҳати безовта қилаётганлар йўқ.

Бугун Эктор Купер бошчилигидаги миллий терма жамоамиз аъзолари эрта тонгда Тошкент - Истамбул - Анталия йўналишида Туркияга жўнаб кетишди. Футболчиларимиз 29 декабрга қадар Туркияда йиғин ўтказиб, кейин пойтахтимизга қайтиб келишади. Уч кундан кейин эса Осиё Кубогида иштирок этиш учун Бирлашган Араб Амирликларига жўнаб кетишади.

Ушбу йиғинда қуйидаги футболчилар иштирок этишади. 

Дарвозабонлар:
Игнатий Нестеров ("Локомотив")
Ўткир Юсупов ("Қўқон-1912")
Санжар Қувватов ("Насаф")
Жавоҳир Илёсов ("Металлург")
 
Ҳимоячилар:
Егор Кримец ("Пахтакор")
Анзур Исмоилов ("Локомотив")
Достон Турсунов ("Нефтчи")
Ислом Тўхтахўжаев ("Локомотив")
Олег Зотеев ("Локомотив")
Фаррух Сайфиев ("Пахтакор")
Акмал Шораҳмедов ("Пахтакор")
Даврон Ҳошимов ("Навбаҳор")
 
Ярим ҳимоячилар:

Одил Ҳамробеков ("Насаф")
Одил Аҳмедов ("Шанхай СИПГ", Хитой)
Отабек Шукуров ("Шаржа", БАА)
Дилшод Раҳматуллаев ("Пахтакор")
Фозил Мусаев ("Жубило Ивата", Япония)
Жалолиддин Машарипов ("Пахтакор")
Азиз Турғунбаев ("Навбаҳор")
Достон Ҳамдамов ("Анжи", Россия)
Жасур Яхшибоев ("Пахтакор")
Жавоҳир Сидиқов ("Қўқон-1912")
Икром Алибоев ("Сеул", Жанубий Корея)
Элдор Шомуродов ("Ростов", Россия)
 
Ҳужумчилар:
Марат Бикмаев ("Локомотив")
Сардор Рашидов ("Локомотив")
Иван Нагаев ("Қизилқум")

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг