UZ

Сўнгги янгиликлар

10:49Виталий Левченко Ўзбекистон чемпиони бўлган тўққизинчи хорижлик мураббий! 0 10:28Қатардаги UFC турнири бонус соҳиблари маълум 0 10:07Пойтахтимиз бокс бўйича йирик халқаро йиғинга мезбонлик қилмоқда (ВИДЕО) 0 09:46Падель тенниси 2026 йилги Осиё ўйинлари дастурига киритилди 0 09:25Максим Шацкихнинг янги жамоаси маълум 0 09:04Жек Делла Маддалена Ислам Махачевнинг буюклигини тан олди 0 08:43Райан Гарсия Шаҳрам Ғиёсовнинг вазнида WBC камари учун жанг қилади 0 08:22Мария Тимофеева Люксембург турнирида финал чиптаси учун кортга чиқди 0 08:01"Ньюкасл" ўз уйида "Ман Сити"ни таслим этди, Ҳусанов захирада қолдирилди 0 01:49Арман Царукян Дэн Хукерга қарши! UFC Qatar турнирининг барча натижалари битта саҳифада 0 01:47Арман Царукяннинг Дэн Хукерга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 01:21Собиқ чемпион Билол Муҳаммаднинг Иан Гэрри Мачадога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 00:25Қирғизистонлик Миқтибек Оралбай Қатарда нокаут орқали ғалаба қозонди (ВИДЕО) 0 23:43Тагир Уланбеков UFC'даги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди (ВИДЕО) 0 22:45Хабибнинг жамоадоши UFC'даги дебютида 41 яшар спортчига ютқазди 0

10 ноя 16:37
Янгиликлар

Футбол

Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Тадбирда терма жамоа бош мураббийи ОАВ ҳодимларига жавоб қайтарди. - 14 ноябрда бўладиган БААга қарши ўйинга бугундан тайёргарликни бошладик. Йиғинга чақирилган барча футболчилар етиб келди. Уларнинг барчасини соғлиги жойида. Бу борада улар билан гаплашдик. Режа бўйича эртага ҳам Тошкентда машғулотларни олиб борамиз. Кейин эса БААга учиб кетамиз. Терма жамоага футболчиларни чақиришда аввало тажриба, ҳозирги оптимал спорт формаси ва келажакда терма жамоа узагини ташкил қиладиган ёшларга эътибор қаратдик. Барча футболчилар ўйинга тайёр. БААга қарши ўйинда муносиб ҳаракат қиламиз, деб ўйлайман.

БАА бугун Гаити билан ўйнайди. Ушбу ўйин орқали рақибни ўрганамиз.

Мен шахсан мураббий сифатида ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламан. Рақибни ўргандик. Уларни охирги учта учрашувини кўриб чиқдик. Биз футболчиларга назарий машғулот тайёрлагандик, аммо бунга эҳтиёж қолмади. Чунки жалб қилинган футболчиларнинг деярли ярмидан кўпи янги. БААда ҳам бош мураббий ва футболчилар таклиф қилинган.

- БААга қарши Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи сифатида биринчи ўйинингизни ўтказасиз. Бу тарихда қолади. Сўрамоқчи бўлганим, Сергеев нега терма жамоага чақирилмади?

- Игорь Сергеевни маҳоратига шубҳа йўқ. Аммо ҳозирги кунда у жуда кучли босим остида қолган. Шу боисдан ушбу кичик танаффус унинг фойдасига хизмат қилади, деб ўйлайман. Мураббий сифатида Игорь Сергеевнинг маҳоратига шубҳа қилмайман.

- Мураббийлар штабида кимлар сизга ёрдам беришади?

- Менга клубдаги ёрдамчиларим кўмаклашишади. Шуҳрат Тошпўлатов ва Денис Иванков. Мен уларни имкониятларини жуда яхши биламан ва улар билан ишлаш мен учун қулай. Шу боисдан терма жамоага ҳам ёрдамчиларимни жалб қилдим.


- БАА билан ўйинда сиз учун нима муҳим: Натижа ёки жамоани шакллантириш?

- Иккиси ҳам муҳим. Бир нарсани унутманглар, мен терма жамоага вақтинча бош мураббийман. Бу ҳақда кўп айтилмоқда. Ўйлайманки, ЎФФнинг узоқ ўйлаб қўйган режалари бор. Таклиф қилинган таркибимиздан кўриниб турибдики, фақат бу ўйин ҳақида ўйламадик, балки келажак борасида қайғурдик. Шу боисдан бу ўйин натижаси ҳам, келажак учун қилинадиган пойдевор ҳам бирдек муҳим.

- Сизни ҳозирча вақтинча бош мураббийи деб айтилди. Умуман сиз мураббий сифатида келажакда терма жамоани маҳаллий мутахассис ишлагани маъқулми ёки хориждан юқори малакали мураббий келгани яхшими? Агарда сизга терма жамоани бошқариш таклиф этилса бунга қандай қарайсиз?

- Мен бу саволга аввал ҳам хориждан кучли мутахассис кераклигини айтганман. Умуман олганда, ким бўлишидан қатъий назар катта тажриба эга мутахассис ишлагани маъқул.
Бизга хориждан кучли мутахассис ишлаш вақти келгандир. Шу учун ўз фикримда қоламан. Агарда кучли, юқори салоҳиятга эга мутахассис топилса хориждан мураббий келгани яхши.
Менга агар бутунлай бошқаришни таклиф этишса? Буни вақт кўрсатади. Ҳозирда терма жамоанинг олдида расмий ўйинлар йўқ. Агарда таклиф бўлса, албатта бунга йўқ демайман. Терма жамоага ёрдам беришга доим тайёрман.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг