UZ

Сўнгги янгиликлар

13:04"Манчестер Сити"нинг август ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди 0 12:32Дана Уайт Царукян - Руффи жанги мақоми ҳақида: "Арман жуда кўп гапириб юборяпти" 0 12:0117 ёшли учинчи ракеткамиз Куршумлия-Баня турнирида 1/2 финалга чиқди 0 11:32Алжамайн Стерлинг Нурмагомедовнинг мағлубиятида UFC`ни айблади 0 10:53Sofascore. Шомуродов энг зўри. Файзуллаев эса... 0 10:24Хамзат Чимаев Ислам Махачевнинг жангига баҳо берди 0 09:55Арина Соболенко: "Камилла — ҳақиқий жангчи!" 0 09:26Нурсултон Рўзибоев Яратганга илтижо қилди + ФОТО 0 08:57Моуринью "Реал"нинг мавсумдаги илк мағлубиятига изоҳ берди 0 08:28Топурия мағлубиятидан уч ой ўтиб, ниҳоят сукунатни бузди 0 07:59Нурмагомедовнинг UFC`даги эҳтимолий олти хонали гонорари маълум қилинди 0 07:31US Open 2026. Камилла Раҳимова дунёнинг 1-ракеткасини қийнади. Бу уларнинг ўзаро тўртинчи тўқнашуви эди 0 19:31УЕФА Инфантинони тахтдан туширмоқчи, Анри эса футболчиларни уйғонишга чақирмоқда 0 18:58Жаҳон спортида яна бир шов-шувли дисквалификация рўй берди 0 18:13Жастин Гэтжи: "Конор Макгрегорга мушт туширишни сабрсизлик билан кутяпман" 0

01 ноя 15:50
Янгиликлар

Футбол

Ўзбекистон МТЖ қачон йиғилиши ва қайси пайт Австралияга кетиши ҳақида

Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ноябрь ойида Австралияда йиғин ўтказади.

Эктор Купернинг терма жамоамиз рулидаги учинчи йиғини яшил қитъада ўтади. Мазкур йиғин доирасида терма жамоамиз аввалига Ливан, кейинчалик эса Жанубий Кореяга қарши ўртоқлик ўйинларида майдонга тушади.

Маълум бўлишича, Ўзбекистон терма жамоаси учинчи йиғинга тайёргарликни бошлаш учун 11 ноябрь куни Тошкентда йиғилади. Айнан шу куни пойтахтда йиғиладиган терма жамоамиз кечки пайт Австралияга учиб кетиши кўзда тутилган. Ўзбекистон терма жамоаси делегацияси Тошкент-Сеул-Брисбен йўналиши бўйлаб Австралияга учиши режалаштирилган.

Ўзбекистон терма жамоаси 11 ноябрь куни кечки пайт соат 21:25да Тошкентдан Сеулга чамаси 6 соатдан сал ошиқроқ вақт парвоз қилади. Кейин эса Сеулдан Брисбенга тахминан 9 соатдан сал кўпроқ вақт учишади ва сешанба куни, яъни 13 ноябрда Австралиянинг Брисбен шаҳрига етиб боришади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси Австралиянинг Брисбен шаҳрида 15 ноябрь куни Ливанга қарши, 20 ноябрда эса Жанубий Корея билан ўртоқлик беллашувларида майдонга тушади.

Эктор Купер мазкур йиғиннинг кенгайтирилган таркибида 30 нафар футболчини чақириши кутилмоқда. Аммо ҳозирча Эктор Купер бошчилигидаги мураббийлар штаби учинчи йиғинга жалб этиладиган таркибни расман маълум қилгани йўқ.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг