UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00"Ортга йўл йўқ эди". Магомед Анкалаев Перейра қарши жангдаги мағлубият сабабини айтди 0 18:18Ўтмишга назар. Миржалол Қосимов катта футбол билан қандай хайрлашган эди? 0 17:23Теренс Кроуфорд Канело — Мбилли жанги учун тахминини айтди 0 16:52Guangzhou Nansha International. Ҳумоюн Султонов нимчорак финал босқичи масаласини ҳал қилди 0 16:12Тайсон Фьюри Дюбуанинг Уордлига қарши реваншдаги ғалабасига муносабат билдирди 0 15:44Дана Уайт Саудия Арабистонидаги турнирнинг бекор қилиниши ҳақидаги сўзларга муносабат билдирди 0 14:53Ningbo Open: Полина Кудерметова дунёнинг 38-ракеткасини мусобақадан чиқариб юборди. Кейинги рақиб — рейтинг пешқадами! 0 14:26Мбаппе "Onze d'Or" талқини бўйича 2025/26 йилги мавсумда Европанинг энг яхши футболчиси деб топилди 0 13:45Мовсар Евлоев: "UFC’да муддатидан олдин бирорта ҳам ғалабам йўқ, аммо..." 0 12:32Ўзбекистон терма жамоаси IHF Nations Trophy 2026 ғолиби бўлди 0 11:11Райан Гарсия Теофимо Лопес билан жанг қилиши мумкин — инсайдер 0 10:32"Реал" катта номли футболчилар кетидан қувиб, ишончни йўқотди" - Лапорта 0 09:44Ковингтон ва Диллон Дэнис яна учрашади (ПОСТЕР) 0 09:00WTA Ningbo Open. Раҳимова дунёнинг 26-ракеткасига қарши муносиб қаршилик кўрсатди 0 08:11Илья Сибирцев яна бир дастурда Ўзбекистон рекордини янгилади 0

27 окт 10:07
Янгиликлар

Ўқ отиш

Ўзбекистон ўқ отиш федерацияси раҳбариятида ўзгариш

Теглар :  Ўқ отишМОҚ
Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон ўқ отиш федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Унда МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов, Ўзбекистон ўқ отиш федерацияси раиси Ойбек Норинбоев, Ўзбекистон Республикаси Мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти мутасаддилари, вилоят бўлими вакиллари ва ОАВ иштирок этишди.

Конференциянинг кун тартибидан федерациянинг 2021 йилдаги фаолиятига бағишланган ҳисоботни кўриб чиқиш, вилоят бўлимлари ишини кучайтириш ва федерация раиси ўринбосарлигига янги вакил сайлаш масалалари ўрин олди.

Тадбирни олиб борган федерация бош котиби Мардон Давронов биринчи ва иккинчи масалалар, жумладан, Токио-2020 циклида қилинган ишлар, Ханчжоу-2022 Осиё ва Париж-2024 Олимпия ўйинларига тайёргарлик, бунда вилоят бўлимлари билан ишлашни кучайтириш тўғрисида тўхталиб ўтди.

Шундан сўнг, кун тартибининг асосий масаласига навбат берилди. Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг ўринбосари Ҳамдам Қаршиев номзоди федерация раиси ўринбосари лавозимига кўрсатилди. Иштирокчилар номзодни бир овоздан маъқуллашди ва Ҳамдам Алиқулович Ўзбекистон ўқ отиш федерацияси раиси ўринбосари этиб сайланди.

Ўз ўрнида, Ҳамдам Қаршиев сўз олиб, билдирилган ишончни оқлаш, спортимиз ривожига ҳисса қўшиш учун бор имкониятини ишга солишини айтиб ўтди. 

Шу тариқа, Ўзбекистон ўқ отиш федерацияси раҳбарияти таркиби қуйидаги кўринишга келди:

Федерация раиси: Норинбоев Ойбек Қобилжонович

Федерация раисининг биринчи ўринбосари: Қодиров Дониёр Бахтиёрович

Федерация раисининг ўринбосарлари: Қаршиев Ҳамдам Алиқулович ва Еналиев Рамиз Равильевич

Шундан сўнг, Рустам Шоабдураҳмонов ва Ойбек Норинбоев сўз олиб, Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида давлатимизнинг спортни ривожлантиришга қаратаётган эътибори ва қўллаб-қувватлаши, олдинга қўйилган режалар хусусида тўхталиб, Ҳамдам Қаршиевга янги лавозимида омад ва зафарлар тилаб ўтишди.

Шу тариқа, Ўзбекистон ўқ отиш федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси ўз ишини якунлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг