UZ

Сўнгги янгиликлар

14:09Фабио Каннаваро: “Мақсадим ва орзуим — Италия терма жамоасини бошқариш” 0 13:38"Уни шунчалик ҳурмат қиламанки, юзига яна зарба бера олмайман" - Топурия собиқ рақиби ҳақида 0 13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0 12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 12:04Инфантино ЖЧ иштирокчилари сони борасида қарор қабул қилди 0 11:28Ислам Махачев Хабиб билан самбо қоидалари бўйича кўргазмали беллашув ўтказишга тайёрми? 0 10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0 10:07Самбочиларимиз Жаҳон чемпионатининг биринчи куни 6 та медаль қўлга киритишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0 08:03Карлос Пратес Ислам Махачев билан жанг учун сўнгги муддатни белгилади 0 07:32Фабио Каннаваро: “Илгари муаммолар кийиниш хонасида ҳал қилинарди, ҳозир эса...” 0 07:01UFC Fight Night 293 тарози натижалари. Асосий жанг иштирокчиси рақибидан 10 кг оғир чиқди 0 20:26Махачев Колби Ковингтоннинг таклифини қабул қилди: "Унинг ҳеч қандай имконияти йўқ!" 0

22 янв 13:11
Янгиликлар

Бошқалар

Ўзбекистон самбо ассоциациясига янги раис сайланди

Теглар :  Самбо
Хабарингиз бор, 2018 йилда самбо илк маротаба Осиё ўйинлари дастуридан ўрин олди.

Унда қитъамиз самбочилари тўртта вазн тоифасида медаллар учун кураш олиб бордилар. Баҳсларда иштирок этган ўзбекистонлик самбочилар тўртта вазн тоифасида тўртта медалга сазовор бўлишди. Шунингдек, мазкур спорт тури Олимпия ўйинлари дастуридан ўрин олишга яқин турибди. Бу эса самбо ҳам мамлакатимизда аҳамиятли спорт турларидан бирига айланиб бораётганидан дарак бериб турибди.

21 январь куни Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон самбо ассоциациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси ташкил этилди. Унда Осиё самбо иттифоқи президенти Аламжон Муллаев, Ўзбекистон самбо ассоциацияси мутасаддилари, ассоциациянинг вилоят бўлими вакиллари ва мураббийлар иштирок этишди.

Конференция давомида ассоциация раиси Равшан Аҳмеджанов сўзга чиқиб, бунгача амалга оширилган ишлар, қўлга киритилган ютуқлар, камчиликлар ҳақида гапирди. Аммо, бу билан тўхтаб қолмаслик, бунданда катта марраларни забт этиш лозимлигини таъкидлади. Бунинг учун ассоциация моддий-техник базасини яратиш, спортчиларни рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратиш кераклигини айтиб ўтди.


Шундан сўнг кун тартибига кўра, ассоциация раиси лавозимига Алишер Алимов номзоди илгари сурилди. Йиғилиш иштирокчилари бир овоздан А.Алимов номзодини қўллаб-қувватлашди.

Ўзбекистон самбо ассоциациясига раис этиб сайланган Алишер Алимов сўзга чиқар экан, Ўзбекистонда самбони янада ривожлантириш, мамлакатимизда нуфузли мусобақаларни ташкил этиш йўлида ҳамжиҳатликда иш олиб бориш лозимлиги, режалари ҳақида гапирди. Ўз навбатида, билдирилган ишонч учун барчага ўз миннатдорчилигини билдирди.


Маълумот учун, Алимов Алишер Рихсибаевич 1979 йилнинг 25 апрелида таваллуд топган. Тадбиркор. Оилали. 4 нафар фарзанди бор. Тошкент давлат техника университетида бакалавр, Борнмут халқаро мактабида магистр босқичида таҳсил олган.

Шунингдек, бунгача ассоциация раиси сифатида фаолият олиб борган Равшан Ахмеджанов ўз ишини бош котиб лавозимида давом эттирадиган бўлди.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
13 фев 21:45:52
Xasan Maxkamov
Martabez bundanam yuksalsin xamisha shunday insonlar raxbarlikga saylanvursin shunda ozbekistonimizning dovrugi yanada choqqilarga yuksalaveradi.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг