UZ

Сўнгги янгиликлар

09:50UFC рейтинги янгиланди: Двалишвили Стриклендни ортда қолдирди 0 09:29"Манчестер Сити" "Борнмут"ни юта олмади, "Арсенал" – чемпион! (+ВИДЕО ) 0 09:08Жек Кэттерол нима учун Шаҳрам Ғиёсов билан жангга рози бўлганини очиқлади 0 08:47Иккинчи ракеткамиз Мария Тимофеева "Ролан Гаррос"даги юришини бошлади 0 08:26Илк босқичда медаль қўлга киритган велоспортчиларимиз иккинчи этапда ҳам совриндор бўлишди 0 08:05Ўзбекистон Нидерландия билан ўртоқлик ўйини учун пул тўлайдими? 0 07:44Хамзат Чимаев яна машғулотларга қайтди (ВИДЕО) 0 07:23Боксчиларимиз Янгиободда Қозоғистон, Тожикистон ва Корея терма жамоалари билан қўшма машғулот ўтказяпти (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 07:02Ҳумоюн Султонов ғалаба билан қайтди 0 22:19Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси U-17 Осиё Кубоги 1/2 финалида аламли мағлубиятни қабул қилди 0 19:55WTA рейтинги. Ўзбекистоннинг иккинчи ракеткаси ўзгарди, теннис маликаларимиздан бири 45 поғонага юқорилади 0 19:34Хотамбек Бойназаров Эдил Эсенгуловнинг жиддий чақирувига жавоб қайтарди (ВИДЕО) 0 19:13ATP рейтинги. Бунақаси кам бўлади — 9 теннисчимизнинг бари пастлади 0 18:52Юлдузли Туркия терма жамоасининг кенгайтирилган таркиби эълон қилинди 0 18:31Бу қизиқ! Камерунда қабр қазиган "рус Нганну"си бирин-кетин рақибларини нокаутга учратиб, UFC сари интилмоқда. "Қора икра" Богдан Гусковнинг дўсти ва жамоадоши! 0

18 сен 10:13
Янгиликлар

Теннис

Ўзбекистон – Швейцария 1:2. Истомин Лаксоненга қарши кортга чиқди

Ҳозиргина теннис бўйича норасмий жаҳон чемпионати ҳисобланган Дэвис Кубоги доирасидаги Ўзбекистон – Швейцария учрашувининг учинчи кунги яккалик баҳслари бошланди.

Бу икки терма жамоа Жаҳон лигасига чиқиш учун плей-офф ўйинида иштирок этяпти. Кечаги кунги баҳслардан сўнг ҳисоб 1:2, Швейцария фойдасига ҳал бўлиб турибди. Кеча жуфтликлар баҳсида Денис Истомин ва Фаррух Дўстов ҳамкорлиги Адриэн Боссел ҳамда Хенри Лаксонен тандемига 4:6, 2:6, 6:7 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйганди.

Айни дақиқаларда мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Денис Истомин Швейцариянинг биринчи ракеткаси сифатида Тошкентга ташриф буюрган Хенри Лаксоненга қарши кортга чиқмоқда. Ҳозиргина Истомин учрашувни бошлаб берди ва биринчи геймни ўз фойдасига ҳал қилди. Унга омад тилаймиз.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси саралашда Хитой теннисчиларини 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратиб, плей-оффда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритганди.

Швейцарияликлар эса Жаҳон лигаси биринчи босқичида Италияга қарши ўйин ўтказиб, 0:5 ҳисобида мағлубиятга учраган эди. Ўзбекистон – Швейцария учрашуви ғолиби Жаҳон лигасига йўлланмани қўлга киритади. 


Рейтинг:    

Фикрлар

   
18 сен 13:28:50
Pakhtakor 1956
2-1 buldi Denisov foydasiga dõstov qacon ciqadi
   
18 сен 12:24:56
alimov_shukur
qanaqasiga 1 set shvetsariya galaba qozondi. xisob 1;1
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг