UZ

Сўнгги янгиликлар

19:25Баҳодир Жалоловни жангга чорлашди 0 18:54Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 18:06Ислам Махачев Йен Гэррига қарши жангдаги асосий мақсадини айтди 0 17:27Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Корея Республикаси билан ўйнайди 0 16:49"Энди камарнинг янги эгаси бўлади". Гэрри — Махачев билан жанг ҳақида 0 16:18"Махачев Гэррига нокаут билан ютқазади" - Конор Макгрегор 0 15:40"Ислам Гэрри билан тик туриб жанг қилса ҳам хавотир олмайман" - Махачевнинг мураббийи 0 15:18“Манчестер Юнайтед” трансфер ойнаси ёпилгунга қадар яна иккита шов-шувли харидни амалга оширмоқчи 0 14:48Дана Уайт Хабиб Нурмагомедов ҳақида: "Агар у шундай қилганида, барча даврларнинг энг буюк жангчиси бўларди" 0 14:23"Унинг нима деяётганини тушунмадим". Махачев UFC 330 олдидан Гарри ҳақида ҳазил қилди 0 13:54Таэквондочиларимиз катта таркибда WТ Президенти кубогида қатнашишади 0 13:28Рейндерснинг "Ал Қодисия"даги маоши маълум 0 12:59Махачев Гэррини энг хавфли рақиб деб ҳисобламайди 0 12:31UFC 330 турнирининг тўлиқ карди: Ислам Махачев – Йен Мачадо Гэрри 0 12:03Махачев Нурмагомедовнинг UFC`га ўтиши ҳақида гапирди 0

07 окт 13:55
Янгиликлар

Футбол

"Ўзбекистон сўнгги бир неча йил ичида футболни ривожлантириш бўйича барчага намуна бўлмоқда" — Жанни Инфантино

Теглар :  ИнфантиноФИФА
Тошкентда ОФКга аъзо ассоциациялар президентлари ҳамда бош котиблари иштирокидаги конференция бўлиб ўтмоқда.

Унда ФИФА президенти Жанни Инфантино сўзга чиқиб, Ўзбекистонда футбол тараққий этиб бораётгани, юртимиз мезбонлигидаги футзал бўйича 2024 йилги Жаҳон чемпионати ҳам юқори савияда ўтишига ишонч билдирди.



"Бугун ушбу тадбирда иштирок этиш мен учун катта шараф. Анжуманни ташкил қилгани ва Осиёнинг барча мамлакатларидаги ассоциациялар президентлари ва бош котибларини бирлаштиргани учун ОФК президенти Шайх Салмон ва унинг жамоасидан миннатдорман. Бундай анжуманлар барчамизни биргаликда ишлашга ундайди.

Ўзбекистон сўнгги бир неча йил ичида футболни ривожлантириш бўйича барчага намуна бўлмоқда. Мен жорий йилнинг май ойида бу ерга келганимда мамлакатда футболга берилаётган эътибор ва эришилаётган ютуқларга гувоҳ бўлдим. Бунинг учун Ўзбекистон Президентига ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Икки ҳафта аввал ҳам Нью-Йоркда ўтган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳафталигида жаноб Шавкат Мирзиёев билан учрашиш шарафига муяссар бўлдим. 



Биласиз, келаси йили футзал бўйича Жаҳон чемпионати Ўзбекистонда ўтказилади. Шуни ишонтириб айтаманки, бу ФИФА тарихидаги энг яхши футзал Жаҳон чемпионати бўлади", – деди ФИФА раҳбари.

Аввалроқ Ўзбекистонда ОФКга аъзо ассоциациялар президентлари ва бош котибларининг конференцияси ўтказилаётгани ва унда Жанни Инфантино ҳам қатнашаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг