UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

30 июл 08:02
Янгиликлар

Бошқалар

Ўзбекистон спорти раҳбарлари ХОҚ Президенти билан учрашишди (ФОТО)

Бу ҳақда Ўзбекистон МОҚ ахборот хизмати маълум қилди.

Сингапурда ўтаётган сув спорти турлари бўйича Жаҳон чемпионати доирасида Ўзбекистон спорти расмийлари Халқаро Олимпия қўмитаси Президенти Кирсти Ковентри ҳамда Олимпия бирдамлиги дастури директори, ХОҚнинг Миллий Олимпия қўмиталари билан ишлаш департаменти раҳбари Жеймс Маклеод билан учрашув ўтказишди.

Учрашувда Спорт вазири Адҳам Икрамов, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, Осиё Олимпия кенгаши (ООК) вице-президенти Отабек Умаров ҳамда Миллий Паралимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, Ижтимоий ҳимоя Миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов ХОҚ раҳбари билан суҳбатлашишди.

Даставвал Ковентри хонимга Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Миллий Олимпия қўмитасининг раиси Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломи ва табриклари етказилди. Шунингдек, расмийлар унга масъулиятли фаолиятида куч-ғайрат ва омад тилашди. 

Шунингдек, Ковентри хоним Шаҳноза Мирзиёевани Бутунжаҳон сузиш федерацияси Ижроия қўмитаси бюросининг таркибига киргани билан қутлади. Собиқ сузувчи сифатида ушбу масъулиятли лавозимнинг аҳамияти ҳақида гапириб, ўзининг қимматли маслаҳатларини берди.

Мамлакатимизда Олимпия ҳаракатини ривожлантириш соҳасида эришилган натижалар ва ҳозирги ҳолат билан яқиндан танишиш, шунингдек, ушбу йўналишда келгусидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш мақсадида, Ковентри хоним ўзига қулай вақтда Ўзбекистонга ташриф буюришга таклиф этилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг