19 дек 17:16
Янгиликлар
Теннис
Ўзбекистон теннис терма жамоаси БААда йиғин ўтказмоқда
Теннис бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари БААнинг Дубай шаҳрида янги мавсумга тайёргарлик кўрмоқдалар.
Терма жамоа сафида Фаррух Дўстов, Санжар Файзиев, Темур Исмоилов ва Сергей Фомин машғулот олиб боряпти. Улар Петр Лебедь қўл остида шуғулланмоқдалар.
Айни пайтда Дохадаги турнирда иштирок этаётган Жўрабек Каримов эса мусобақадаги иштирокини якунлаганидан сўнг терма жамоа йиғинига қўшилади.
6 декабрь куни бошланган йиғин 27 декабргача давом этади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар