UZ

Сўнгги янгиликлар

21:42Zagreb Grand Prix 2026. Дзюдочиларимиз рақибларини билиб олишди 0 18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0 14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0 13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0

02 июл 15:41
Янгиликлар

Футбол

Ўзбекистон терма жамоаси Португалия билан ўйнайди

Теглар :  Футзал
Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси август ойида Португалия билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги футзалчиларимиз сентябрь ойида Литвада ўтадиган Жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида 27 август куни Португалия билан куч синашишади.

Эслатиб ўтамиз, Литвадаги Жаҳон чемпионати 12 сентябрдан 3 октябрга қадар бўлиб ўтади. Ўзбекистон терма жамоаси Россия, Гватемала ва Миср билан бирга "B" гуруҳида иштирок этади. Португалия эса Таиланд, Марокаш ва Соломон орллари билан "C" гуруҳидан жой олган.

Маълумот учун, Португалия терма жамоаси 2016 йилги Жаҳон чемпионатида ярим финалга қадар етиб борган ва учинчи ўрин учун баҳсда Эронга пенальтилар сериясига ютқазиб қўйганди. Ўша мундиалда Ўзбекистон Португалия билан гуруҳ босқичида тўқнаш келган ва 1:5 ҳисобида мағлуб бўлган эди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг