UZ

Сўнгги янгиликлар

20:23Осиё ўйинларининг тўққизинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати билан танишинг 0 19:11Манба: ФИФА президенти тез орада Тошкентга келади 0 18:48Эртага 5 нафар боксчимиз Осиё ўйинлари чорак финалида жанг қилади 0 18:12Медаллар рейтинги: Осиё ўйинларининг саккизинчи кунидан кейин ҳам ўрнимизни сақлаб турибмиз 0 18:00Осиё ўйинларининг саккизинчи кунини тўртта медаль билан тугатдик: шулардан иккитаси олтин! 0 17:32"Ўзбекистонга қарши ўйинда гол уриб, жамоамни ғалаба сари етакламоқчиман" - Нвадике Уче 0 16:45Ўзбекистон - 46-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси чемпиони! 0 16:40Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон сўнгги турда Украинани мағлуб этди ва чемпионликни қўлга киритди 0 14:06Нокаутларга бой ўтган UFC Vegas 121 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 12:37Расман! Маҳмуд Мурадов янги йил олдидан чемпионлик жанги ўтказади 0 11:42Формула-1. Жорж Расселл — Озарбайжон Гран-приси ғолиби! 0 09:55Элдор Шомуродов Эронни ютиш сири ҳақида гапирди 0 01:04Mangu 5: Фурқатбек Ёқубов иштирокидаги чемпионлик жанги муддатидан аввал ниҳоясига етди 0 00:40Муҳиддин Мамажонов Тошкентда Магомед Салиевга қарши жанг қилди 0 22:28Бобур Тагиев "Mangu 5" турнирида ғалаба қозонди 0

14 фев 11:08
Янгиликлар

Футбол

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси мураббийи: "Финалга чиқиш учун исталган рақибни ютишимиз керак"

Яқинда U-17 Осиё Кубогига қуръа ташланганди.

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Сергей Чигодаев қуръа ва тайёргарлик жараёнлари ҳақида фикрини билдирди

"Осиё чемпионатидаги барча 16 та жамоани кучли деган бўлардим. Биз учун ким билан ўйнашимизни фарқи йўқ, чунки мақсадимиз юқори. Финалга чиқиш учун исталган рақибга қарши майдонга чиқиб ўйнашимиз ва ютишимиз керак. "D" гуруҳида Австралия, Ҳиндистон ва Шимиолий Корея билан тўқнаш келамиз. Албатта, уларнинг бир нечта ўйинларини кўриб чиқдик. Ҳамма жамоалар яхши даражада. Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. 

13 февралда йиғилдик. Беш кун ўз қароргоҳимизда шуғулланамиз ва Беларусь мамлакатига йўл оламиз. "Ривожланиш кубоги" халқаро турнирида қатнашамиз, у ерда ҳам яхши рақиблар бор. Беларусь, Озарбайжон ва Россия билан бир гуруҳдан жой олдик. Ўйлайманки, Осиё Кубогига яхши тайёргарлик вазифасини ўтаб беради",- дейди Сергей Чигодаев.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг