13 апр 16:02
Янгиликлар
Ўзбекистон, Хитой, Таиланд? Осиё чемпионатида ким Қозоғистоннинг асосий рақиби бўлади? (таржима)
Қозоғистоннинг vesti.kz сайтида ушбу мусобақа олдидан таҳлилий мақола тақдим этилди.
Эътиборингизга ушбу мақоланинг таржимасини ҳавола қиламиз.
Осиё кубоги бошланишига бир ҳафта қолганда Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи Галимбек Кенжебаев тўлиқ таркибни эълон қилди.Таиландда бўладиган Осиё чемпионатига борадиган таркибни ҳозирдаги энг кучлиси деб ҳисоблаш мумкин. Фақатгина жароҳат туфайли Абилайхан Жусупов (-69 кг) и Абилхан Аманкул (-75кг) иштирок этмайди.
Қозоғистон таркиби:
-49 кг: Темиртас Жусупов
-52 кг: Анвар Музаппаров
-56 кг: Қайрат Ералиев
-60 кг: Закир Сафиуллин
-64 кг: Санатали Тольтаев
-69 кг: Асланбек Шимбергенов
-75 кг: Турсинбай Кулахмет
-81 кг: Бек Нурмаганбет
-91 кг: Василий Левит
+91 кг: Камшибек Кункабаев
Ўзбекистон
Ўзбекистон терма жамоаси деярли юлдузли таркибидан айрилди. Фақатгина Ҳасанбой Дўсматов таркибда бор. Лекин, у мазкур Осиё чемпионатида бошқа вазнда ринга чиқади. Шунингдек, профессионал боксга ўтиб кетган Исроил Мадримов (-75) ва Баҳодир Жалолов (+91) Осиё чемпионатида қатнашиш учун қайтиб келишди. Қолган боксчилар эса, аввалари 2-3 таркиб аъзолари бўлиб, ушбу турнир улар учун имконият вазифасини бажаради.
Ўзбекистон хавфлими? Албатта, Олимпиада яқинлигини ҳисобга олсак. Дўсматов Токио-2020га иккинчи олтин медаль учун бориши аниқ. Шунингдек, Мадримов, Жалолов ва яна бир неча ёш истеъдодларни ҳам унутмаслик керак. Уларнинг мақсадлари жуда жиддий.
Ҳиндистон
Ҳа, сиз нотўғри ўқимадингиз. Ҳиндистон ҳозирда Осиёнинг топ терма жамоасига айланиб улгурди. Уларнинг асосий юлдузи Шива Тапа(-60) эндигина 25 ёшни қаршилади, лекин у аллақачон юлдузга айланди. Охирги икки Осиё чемпионатида ҳиндлар фақатгина ўзбеклардан ортда қолишганди, лекин бу сафарги Осиё чемпионатида ким уларни тўхтади? Шунингдек, Ҳиндистонинг энг оғир вазнда рингга кўтариладиган Сумит Санван ҳам унутмаслик керак. Осиё чемпионати-2017да у фақат қозоғистонлик рақибига имкониятни бой берган.
Таиланд
Мезбонлар ўз уйларида медаллар учун курашишлари аниқ. 2015 йилги Осиё чемпионатида уларнинг икки боксчилари финалга қадар етиб борганди ва иккови ҳам олтин медални қўлга киритган. 2017 йилги Осиё чемпионатида ҳеч қандай медални қўлга киритишмади. Бу қарзни улар Банкокда узишга ҳаракат қилиши аниқ.
Хитой
Осиё чемпионатида катта натижага эришиши мумкин бўлган яна бир номзод терма жамоа. Хитойликлар Тошкентдаги Осиё чемпионатида учта медаль олишганди, битта кумуш ва иккита бронза. Хитойнинг Осиё чемпионатларидаги энг катта натижаси 2011 йилги турнир бўлган. Ўша турнирда бир йўла беш нафар хитойлик чарм қўлқоп устаси финалга қадар етиб борган ва якунда иккитаси чемпионликка эришган. Улар бу йил ҳам шу натижани қайтаришга уринишлари аниқ.
Эслатиб ўтамиз, бокс бўйича Осиё чемпионати 17-28 апрель кунлари ўнта вазн тоифасида Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бўлади.
Ниғмонхўжа Нозимов таржимаси
Фикрлар