UZ

Сўнгги янгиликлар

22:51Шахмат бўйича 2027 йилги рапид ва блиц Жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 22:14Танташев ва Нажафалиев бригадаси Элит ОЧЛ баҳсларида ишлайди 0 21:31Александр Волков: "Ўзимни чемпион деб биламан" 0 20:56Жейк Пол декабрь ойида Дубайдаги турнирда рингга қайтади 0 20:23Ковингтон иштирокидаги жанг Hype FC турнирига қўшилди 0 19:48Жаҳонгир Ўрозов: "Каннаваро "Рубин"ни чемпион қиларди" 0 19:05Камару Усман Ислам Махачевнинг танаффус қилиш қарорига баҳо берди 0 18:29Топурия 2026 йилнинг энг тижорий спорт юлдузлари рейтингида Жошуа, Усик ва Чимаевни ортда қолдирди 0 18:06Саидёқуб Қаҳрамоновнинг Тожикистондаги жанги тўлиқ давом этди ва кутилмаган натижа билан тугади 0 17:47Келдиёрова Abu Dhabi Grand Slam 2026 турниридаги мағлубиятига изоҳ берди 0 17:12Суперлига. Бироздан сўнг 26-турга старт берилади 0 16:41Усман Нурмагомедов расман эркин агентга айланди 0 16:03UFC Fight Night 293 турнирининг асосий жанги эълон қилинди 0 15:28Шон Брэди марказий жангдан ечилди 0 14:51Баҳодир Аҳмедов - Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи! 0

20 фев 09:44
Янгиликлар

Қишки спорт турлари

Ўзбекистон хоккей федерацияси раҳбари Москвада КХЛ президенти билан учрашди

Кеча Москва шаҳрида Ўзбекистон Хоккей Федерацияси Президенти Бахтиёр Фозилов Континентал Хоккей лигаси бошқаруви Президенти Дмитрий Чернишенко билан учрашди.

Учрашув чоғида мазкур спорт турини Ўзбекистонда янада ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.

Айни пайтда Ўзбекистон раҳбарияти ташаббуси билан мамлакатимизда биринчи профессионал муз саройи – “Ҳумо Арена” қуриб битказилмоқда. Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида замонавий муз майдончалари қурилмоқда.

Хоккей дунёда кенг тарқалган спорт турларидан бири саналади. Бугун Ўзбекистонда спортнинг ушбу турига қизиқиш тобора ортиб бормоқда. Қисқа фурсатда мазкур спорт турини юксак даражада ривожлантириш, бу борада улкан ютуқларга эришган Россия хоккей мактаби тажрибасидан унумли фойдаланиш катта аҳамиятга эга.

Томонлар стратегик ҳамкорликни йўлга қўйган бу икки мамлакатда хоккейни янада ривожлантириш, янги муз саройида икки мамлакат спортчилари ўртасида беллашувлар ташкил этиш бўйича келишиб олдилар.

Музокаралар чоғида қисқа фурсатда ўзбекистонлик хоккейчилар халқаро майдонда ўзининг муносиб ўрнини топа олишига ишонч билдирилди, дея хабар беради Ўзбекистон Хоккей федерацияси матбуот хизмати.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг