UZ

Сўнгги янгиликлар

22:51Шахмат бўйича 2027 йилги рапид ва блиц Жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 22:14Танташев ва Нажафалиев бригадаси Элит ОЧЛ баҳсларида ишлайди 0 21:31Александр Волков: "Ўзимни чемпион деб биламан" 0 20:56Жейк Пол декабрь ойида Дубайдаги турнирда рингга қайтади 0 20:23Ковингтон иштирокидаги жанг Hype FC турнирига қўшилди 0 19:48Жаҳонгир Ўрозов: "Каннаваро "Рубин"ни чемпион қиларди" 0 19:05Камару Усман Ислам Махачевнинг танаффус қилиш қарорига баҳо берди 0 18:29Топурия 2026 йилнинг энг тижорий спорт юлдузлари рейтингида Жошуа, Усик ва Чимаевни ортда қолдирди 0 18:06Саидёқуб Қаҳрамоновнинг Тожикистондаги жанги тўлиқ давом этди ва кутилмаган натижа билан тугади 0 17:47Келдиёрова Abu Dhabi Grand Slam 2026 турниридаги мағлубиятига изоҳ берди 0 17:12Суперлига. Бироздан сўнг 26-турга старт берилади 0 16:41Усман Нурмагомедов расман эркин агентга айланди 0 16:03UFC Fight Night 293 турнирининг асосий жанги эълон қилинди 0 15:28Шон Брэди марказий жангдан ечилди 0 14:51Баҳодир Аҳмедов - Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи! 0

12 сен 08:17
Янгиликлар

Қишки спорт турлари

Ўзбекистонда қишки спорт турлари ҳам ривожланмоқда

Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар бугун ҳар жабҳада бўй кўрсатмоқда.

Хусусан, спорт соҳасида эришилган ютуқлар ҳам таҳсинга лойиқ. Фикримизга Токио-2020 да спортчиларимиз эришган ютуқлар,  паралимпиячиларимиз қўлга киритган медаллар далил бўлади.

Таъкидлаш жоизки, кейинги беш йилликда мамлакатимизда янги спорт турларини оммалаштиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Гап шу ҳақда кетганида, Президентимизнинг қишки спорт турларини ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларини алоҳида тилга олиш ўринли. Бу борада Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида ҳам бир қатор амалий ишлар йўлга қўйилган. Жумладан, Президентимизнинг 2020 йил 4 февралдаги “Қишки спорт турларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида университетимизда Қишки спорт турлари кафедраси ташкил этилди.

Бу кафедрада талабалар хоккей, тоғ-чанғи каби қишқи спорт турлари бўйича назарий ва амалий билимларни қўлга киритмоқда. Шу мақсадда кафедрада талабаларга хоккей йўналиши учун “Спорт педагогик маҳоратни ошириш (хоккей)”, “Хоккей назарияси ва услубияти”, Тоғ-чанғи йўналиши учун “Спорт педагогик маҳоратни ошириш (тоғ-чанғи)”, “Тоғ-чанғи назарияси ва услубияти” фанларидан сабоқ берилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, қишки спорт турлари фаолиятини янада кенгайтириш мақсадида 2021-2022 ўқув йили қабулида яна иккита янги – Фигурали учиш ҳамда Чим устида хоккей йўналишларига квотлар ажратилди. Ҳозирда Қишки спорт турлари кафедрасида 95 талаба таҳсил олаётир.

Қишки спорт турларини ривожлантириш ва ўзаро тажриба алмашиш мақсадида кафедрамиз “Бинокор”, “Семурғ”, “Снежний барс” номли хоккей клублари, Спортнинг қишки ва мураккаб турлари бўйича республика олий спорт маҳорати мактаби, Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университети Самарқанд филиали ҳамда ЎзДЖТСУ Фарғона филиали билан доимий ҳамкорлик алоқларини йўлга қўйган.

Кафедрада халқаро ҳамкорлик алоқаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Университетда кафедра ташкил этилгандан кейин ўтган қисқа вақт мобайнида кафедранинг 4 нафар профессор-ўқитувчиси Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги П.Ф.Лесгафт номидаги жисмоний тарбия, спорт ва саломатлик миллий давлат университети қошидаги “Хоккей академияси” Мураббийларни тайёрлаш олий маҳорат мактабида малака ошириб қайтди.

2020-2021 ўқув йилида хоккей спорт тури бўйича Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда Беларусь давлат жисмоний тарбия, спорт ва туризм университети қўшма факультетининг Қишки спорт турлари кафедрасига бириктирилган уч нафар магистрант диссертациясини ҳимоя қилди. Шунингдек, ҳамкор хорижий олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари иштирокида онлайн конференциялар, амалий машғулотлар ўтказиш ҳам самарали ташкил этиб келинади.

ЎзДЖТСУ Қишки спорт турлари кафедраси ўқитувчилари хоккей спорт турига илмий ёндошган ҳолда талабалар учун адабиётлар яратиш борасида ҳам бир қанча ишларни амалга оширишга муваффақ бўлди. Хусусан, “Зимние виды спорта” дарслиги, “Повышение спортивно – педагогического мастера (хоккей)” ўқув қўлланмасини нашр этишга рухсат олинди. Шунингдек, “Ёш хоккейчиларнинг тўғри овқатланишини ташкил этиш” мавзусидаги услубий қўлланма нашр этилди.

Талабаларимиз бўш вақтларини мазмунли ўтказиши учун кутубхоналар, музейлар ва спорт клубларига ташрифлар одатга айланган. Кафедра томонидан икки марта “УФЛ” ва “ЧФЛ” мусобақалари юқори савияда ўтказилди. Талабаларимиз қишки спорт турлари бўйича ўтказилаётган турли мусобақаларда фахрли ўринларни қўлга киритиб, университетимиз шаънини муносиб ҳимоя қилмоқда. 

Мисол учун, тоғ-чанғи спорт тури бўйича ёшлар ўртасида бўлиб ўтган Ўзбекистон чемпионатида кафедра ўқитувчиси Иброҳим Жўраев мураббийлигида университет шарафини ҳимоя қилган Арман Гаюпов, Азамат Жумабаев, Атабек Сапаров, Ширин Мирзалиевалардан иборат талабалар умумжамоа ҳисобида 7 та медални қўлга киритди. 

Мақсадимиз истеъдодларни саралаш ва уларни профессионал спортчилар сифатида тайёрлаш, қишки спорт турларини ривожланган мамлакатлар билан рақобат қила оладиган даражага етказиш. Бир сўз билан айтганда, Янги Ўзбекистонимизнинг равнақи йўлида ўз мақсад ва вазифаларимиз қамровини янада кенгайтиришга ҳаракат қиламиз.

Султонбек ДАВЛЕТМУРАТОВ, ЎзДЖТСУнинг Қишки спорт турлари кафедраси мудири, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг