UZ

Сўнгги янгиликлар

22:51Шахмат бўйича 2027 йилги рапид ва блиц Жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 22:14Танташев ва Нажафалиев бригадаси Элит ОЧЛ баҳсларида ишлайди 0 21:31Александр Волков: "Ўзимни чемпион деб биламан" 0 20:56Жейк Пол декабрь ойида Дубайдаги турнирда рингга қайтади 0 20:23Ковингтон иштирокидаги жанг Hype FC турнирига қўшилди 0 19:48Жаҳонгир Ўрозов: "Каннаваро "Рубин"ни чемпион қиларди" 0 19:05Камару Усман Ислам Махачевнинг танаффус қилиш қарорига баҳо берди 0 18:29Топурия 2026 йилнинг энг тижорий спорт юлдузлари рейтингида Жошуа, Усик ва Чимаевни ортда қолдирди 0 18:06Саидёқуб Қаҳрамоновнинг Тожикистондаги жанги тўлиқ давом этди ва кутилмаган натижа билан тугади 0 17:47Келдиёрова Abu Dhabi Grand Slam 2026 турниридаги мағлубиятига изоҳ берди 0 17:12Суперлига. Бироздан сўнг 26-турга старт берилади 0 16:41Усман Нурмагомедов расман эркин агентга айланди 0 16:03UFC Fight Night 293 турнирининг асосий жанги эълон қилинди 0 15:28Шон Брэди марказий жангдан ечилди 0 14:51Баҳодир Аҳмедов - Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи! 0

17 фев 15:50
Янгиликлар

Қишки спорт турлари

Ўзбекистонда қишки спорт турлари ривожланади

Теглар :  Қишки спорт
Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида мамлакатимизда қишки спорт турларини ривожлантиришга алоҳида урғу қаратилганди.

Қувонарлиси, ўтган қисқа вақтда республикамизда мазкур йўналишни оммалаштириш ва ривожлантириш борасида сезиларли ишлар амалга оширилди. Бунга хоккей бўйича биринчи Ўзбекистон чемпионатига старт берилгани, қолаверса яқинда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташаббуси билан Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ҳамда спортнинг қишки ва мураккаб техник турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби билан ҳамкорликда 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ҳаваскор спортчи ёшлар ўртасида илк маротаба “Chimgan Challenge” қишки спорт турлари бўйича Ёшлар фестивали ўтказилганини мисол келтириш мумкин.


Илк маротаба Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида ташкил этилган “Chimgan Challenge” қишки спорт турлари бўйича Ёшлар фестивалида иштирокчилар тоғ чанғиси, сноуборд ҳамда кенжа спорт турларидан қор устида волейбол бўйича ўзаро мусобақалашди.

Юртимиз қуёшли ва иссиқ ўлкалар сирасига киради, бизда қорли, совуқ кунлар унча кўп бўлмайди. Шундай бўлса-да халқимиз, айниқса ёшлар орасида қишки спорт турларига бўлган қизиқишнинг ортиб бораётганлиги кишини қувонтиради. Буни “Chimgan Challenge” қишки спорт турлари бўйича Ёшлар фестивали ҳам тасдиқлади.

Бу фестивални ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад – ёшлар орасида қишки спорт турларига меҳр уйғотиш, уларнинг бўш вақтларини қишки спорт турлари билан банд қилиш ва энг асосийси, ёшларимиз орасидан юксак иқтидор эгаларини саралаб олган ҳолда мамлакат терма жамоаларини шакллантириш ҳамда уларда рақобатни ошириш. Очиғи, сўнгги йилларда мамлакатимизда қишки спорт турлари анча оқсаётганди. Бунга давлатимиз раҳбари ўз вақтида эътиборларини қаратган ҳолда юртимизда қишки спорт турларини ривожлантириш ва ёшларни ушбу йўналишга жалб этиш, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини фаол тарғиб қилиш борасида дастуруламал белгилаб бердилар. Шунингдек, бу борада Вазирлар Маҳкамасининг чора-тадбирлар дастури ҳам ишлаб чиқилди ва ушбу дастурга асосан Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқдик.

Унга мувофиқ, айни пайтда қишки спорт турларини барча ҳудудларимизда, айниқса олис тоғли қишлоқларда ривожлантириш ва уларга ёшларни кенг жалб қилиш, қолаверса шаҳарларимизда муз саройларини барпо этиш борасида аниқ вазифалар белгилаб берилган. Бўстонлиқ туманида ташкил этилган “Chimgan Challenge” қишки спорт турлари бўйича Ёшлар фестивали шу йўналишдаги биринчи тадбиримиз. Ўйлайманки, бу тадбир анъанавий бўлиб қолади. Келажакда биз қишки спорт турларига қизиқадиган ва иқтидорли ёшларимизни саралаб олган ҳолда 2022 йили Хитойда ташкил этиладиган қишки Олимпия ўйинларида муносиб иштирок этишни мақсад қилганмиз, - деди спортнинг қишки ва мураккаб техник турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби директори Комилжон Холматов.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг