UZ

Сўнгги янгиликлар

19:37Чирчиқда Ўзбек жанг санъати бўйича мамлакат Кубоги ўтказилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 19:16Бруно Фернандеш "Ал-Иттиҳод" билан яширин учрашув ўтказди. Футболчи яхшигина пул талаб қилган 0 18:55"UFC Махачев-Чимаев жангининг ўтказилишига йўл қўймайди" - Исламнинг жамоадоши 0 18:34"Бу дақиқаларни интизорлик билан кутяпман". Пимблетт орзусини айтди 0 18:13Чел Соннен: "Ўн ёшли ўғлим Дю Плессига Чимаев муаммосини ҳал қилишда ёрдам бериши мумкин" 0 17:52Мюллер МЛСдаги дебют голини 90+14-дақиқада урди ва жамоасига ғалаба олиб берди 0 17:31Шарапова, Уильямс ва ака-ука Брайанлар теннис Шон-шараф Залига қабул қилинди + ФОТО 0 17:10Муроджон Аҳмадалиев Иноуэ билан жанг учун Японияга жўнаб кетди (ФОТО) 0 16:49Алжамейн Стерлинг Волкановскига қарши чемпионлик жангини ўтказмоқчи 0 16:28"Барселона" ёзда сотиб олган футболчини Туркия клубига ижарага бермоқчи 0 16:07Майкл Чендлер Илия Топурияни мағлуб этиш имконияти энг юқори бўлган жангчини айтди 0 15:46Махачев Делла Маддаленага қарши жангдаги асосий қийинчилик нима бўлишини айтди 0 15:25Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Жаҳон чемпионатига жўнаб кетди (ТАРКИБ+ФОТО) 0 15:04Фақат уч мураббий Пепнинг "Сити"сини "Этихад"да икки хил клуб билан мағлуб эта олган 0 14:43Мирафзал Ахтамов қайтмоқда: У Усман Нурмагомедов билан бир кардда жанг қилади, рақиб ҳам аниқ (Тўлиқ кард) 0

03 окт 10:07
Янгиликлар

Футбол

Ўзбекистондаги футбол клубларидан бирининг ҳисобчисига суд ҳукми ўқилди

Муборак туманида яшовчи Рустам Муродов узоқ йиллар давомида «Қарши олтин тола» профессионал мини-футбол клуби бош ҳисобчиси лавозимида фаолият юритиб келган.

Мамлакатимизда мустақил суд ҳокимияти зиммасига судланувчи ва жабрланувчининг қонуний ҳуқуқларини суд тартибида ҳимоя қилиш, адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш ҳамда одил судловга эришишдек муҳим вазифалар юкланган. Ушбу вазифаларнинг ўз вақтида, сифатли адо этилиши фуқароларнинг суд ҳокимиятига бўлган ишончини тубдан оширади.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2017 йил 13 июнда суд органлари тизимида одил судловни таъминлаш борасидаги ишларнинг аҳволи, муаммолар ва истиқболдаги вазифаларга бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида таъкидлаганидек, асосий мақсадимиз — фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳи¬моя қилиш орқали халқимизнинг суд тизимига бўлган ишончини қатъий мустаҳкамлаш, судни том маънода адолат қўрғонига айлантиришдан иборат.

Бугунги кунда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ишлаб чиқилган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегия¬си ижроси доирасида суд-ҳу¬қуқ тизимидаги шиддатли ислоҳотлар изчил давом эттирилмоқда. Фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда суд органларининг ваколати ва масъу¬лияти тобора оширилмоқда.

Шу ўринда ҳаётий мисолларга мурожаат этадиган бўлсак, Муборак туманида яшовчи Рустам Муродов узоқ йиллар давомида «Қарши олтин тола» профессионал мини-футбол клуби бош ҳисобчиси лавозимида фаолият юритиб келган.

Клубнинг 2010-2011 йиллардаги фаолияти мутасадди идоралар томонидан тафтиш қилинганда, ишчи-ходимларнинг хизмат сафари учун «Ҳамкорбанк»нинг Қарши филиалидан олинган 41 миллион 985 минг сўм маблағнинг 1 миллион 986 минг 400 сўми клуб аъзоларига берилмасдан, бош ҳисобчи Р .Муродов ҳамда клуб раҳбари Қобил Қурбонов томонидан ўзаро жиноий тил бириктирилиб, ўзлаштириб юборилгани аниқланган, деб жиноят иши қўзғатилган.

Шу ўринда жиноят ишининг Қ. Қурбоновга оид қисми амнистия актига асосан тугатилганини айтиб ўтиш лозим.

Тафтиш якунлари бўйича, шунингдек, клубнинг 3 миллион 396 минг сўмлик товар-моддий бойликлари ҳам мансабдор шахс¬лар томонидан талон-торож этилган деб топилиб, тергов ор¬гани томонидан жиноят ишининг бош ҳисобчи Р. Муродовга оид қисми бўйича айб эълон қилинган ва иш судга юборилган. Энг ачинарлиси, Р. Муродовга нисбатан қидирув эълон қилиниб, қа¬моққа олиш эҳтиёт чораси қўл¬ланилган.

Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Қарши тумани суди томонидан батафсил кўриб чиқилди. Судда судланувчи Р. Муродовга нисбатан тайинланган қамоққа олиш эҳтиёт чораси бекор қилинди. Суд Р. Муродовнинг айбли ёки айбсизлиги масаласини ҳар то¬монлама муҳокама қилиб, далиллар ва жиноят ишида мавжуд бўлган ҳужжатлар асосида барча фуқаровий даъвогарлар ва гувоҳлар кўрсатмаларини ўрганиб чиқди.

Суд томонидан ишни кўриб чиқишда Жиноят процессуал кодексининг 463-моддаси ҳам¬да Олий суд Пленумининг 2014 йил 23-майдаги «Суд ҳукми тўғрисида»ги қарори 16-бандида қайд этилган, айб¬лов ҳук¬ми тахминларга асосан бўлиши мумкин эмас ва фақат судланувчининг жи¬ноят содир этишда айбли эканлиги суд муҳокамаси давомида исбот қилинган тақдирдагина чи¬қа-рилиши мумкин, деган ҳуқу¬қий нормага таянди.

Шунингдек, суд айблов ҳукмига жиноят содир этилишининг иш бўйича барча мумкин бўлган ҳолатларни текшириш, иш материалларида маълум бўлиб қолган кам-кўстларни тўлдириш, юзага келган барча шубҳа ва қа¬рама- қаршиликларга барҳам бериш натижасида йиғилган ишонч¬ли далилларгина асос қилиб олиниши лозимлигига доир қатъий талабга риоя этди.

Шундан сўнг суд тўпланган далилларга баҳо бериб, Р. Муродовга нисбатан қўйилган айб ўз тасдиғини топмади, де¬ган хулосага келди. Р. Муродовнинг ҳаракатларида жи¬ноят¬ таркиби бўлмаганлиги сабабли Жиноят процессуал кодексининг 83-моддаси 2-бандига асосан унга нисбатан оқлов ҳукми чиқарилди.

Р. Муродовга етказилган моддий, маънавий ҳамда бош¬қа зарарларни қоплаш юзасидан Жиноят процессуал кодексининг 304-312-моддаларида назарда тутилган тартибда даъво қилиш ҳуқуқи тушунтирилди.

Бу ҳақда Жиноят ишлари бўйича Қарши туман судининг раиси Фазлиддин Чориев “7news.uz” га хабар берди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг