UZ

Сўнгги янгиликлар

20:22Хоккей. U-18 терма жамоамизнинг Осиё ва Океания кубогидаги тақвими билан танишинг 0 20:01ONE FC лигасида жанг қилган ҳар икки ҳамюртимиз рақибларидан устун келди 0 19:40WBA ташкилоти Мадримов билан жангни сўраган Жермелл Чарлога жавоб берди 0 19:19Эронлик поп-MMA жангчиси ринг-гёрлсни тепгани учун ташкилотдан ҳайдалди + ФОТО 0 18:58"Тоттенхэм" "Арсенал" собиқ ҳужумчисини сотиб олмоқчи 0 18:37Абдураимова финал остонасида уч сетлик қийин учрашув ўтказди 0 18:16Жермелл Чарло ҳам Исроил Мадримов билан жанг қилмоқчи 0 17:55Қудратилло Абдуқаҳҳоровнинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби тасдиқланди. Ҳамюртимиз АҚШда рингга чиқади 0 17:34"Севилья" "Реал" ва "Барселона" ўйинчиларини ижарага олмоқчи 0 17:13Каролин Гарсия Руанда бош соврин учун даъвогар 0 17:08Нокаутлар куни! Octagon 57 турнирида октагонга чиққан 6 жангчимизнинг 5 нафарида биринчи раунднинг ўзида ғалаба! 0 16:52Расман. UFC 302 турнирининг яна бир жанги эълон қилинди + ПОСТЕР 0 16:33Бугун уч нафар ўзбекистонлик боксчи Россияда рингга чиқади (Барча маълумотлар) 0 16:31“Сурхон Арена”да ёш гандболчилар беллашди + ФОТО 0 16:10Зидан "Манчестер Юнайтед"даги вазиятни кузатиб бормоқда 0

27 авг 07:27
Янгиликлар

Тадбирлар

ЎзДЖТСУ 65 ёшда! Кўзгуда – спорт менежменти ва иқтисодиёт кафедраси

Хабарингиз бор, яқинда Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия спорт университети ташкил этилганига 65 йил тўлди.

#UzDJTSU2020  #UzDJTSU_65_YOSHDA

Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Cенатининг қўшма мажлисидаги маърузаларида “Тармоқ ва ҳудудлар раҳбарлари фаолиятини самарали ташкил этиш учун замонавий менежмент тизимига ўтишимиз лозим. Вазирлик ва идоралар раҳбарлари иш услубини ўзгартириб, масъулият ва жавобгарликни ўз зиммасига олишни ўрганиши керак. Аҳоли ва тадбиркорлар муаммоларини ҳал этиш бўйича янги ташаббусларни илгари суриб, уларни ҳаётга жорий этиш раҳбарлар фаолиятини баҳолашнинг асосий мезонига айланиши лозим. Ўз вақтида ҳал қилинмаган муаммолар жойлардаги аҳоли кайфияти ва турмуш шароитига салбий таъсир кўрсатишини бир сония бўлса ҳам унутмаслигимиз зарур” деб таъкидлагандилар.

Мамлакатимизда ижтимоий соҳа ва унинг ажралмас қисми бўлган жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантиришда жаҳон стандартларига жавоб берувчи замонавий корхона ва ташкилотлар билан бирга шаклланаётган спорт индустрияси муҳим роль ўйнайди. Жисмоний тарбия ва спорт хизматларини кўрсатишда, яъни аҳоли турмуш даражаси ва соғломлаштириш муҳитини оширишда жисмоний тарбия ва спорт менежменти муҳим аҳамият касб этади.

Замонавий ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳаларидаги чуқур ўзгаришлар менежер шахсига нисбатан тамоман янги талаблар қўймоқда. Жамиятнинг рақобатбардош, яъни хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқаришнинг доимий ўзгариб турувчи шароитларида мураккаб касбий вазифаларни ҳал эта оладиган ҳамда қарор чиқара оладиган мутахассисларга бўлган эҳтиёжи биринчи ўринга чиқмоқда.

Жисмоний тарбия ва спорт менежменти таълим йўналиши бўйича кадрлар тайёрлашда жисмоний тарбиянинг мақсади ва вазифаларини қайта англаш долзарб ҳисобланади. Жисмоний тарбия ва спорт фаолиятининг барча жабҳаларида сўнгги уч йилда рўй берган жиддий ўзгаришлар соҳадаги вазиятни кескин ўзгартириш, эскирган ҳамда замон талабларига жавоб бера олмайдиган бошқарув услубларининг ўрнига халқаро тажрибаларни ҳисобга олган ҳолда етакчи спорт мамлакатларидаги спортни бошқаришнинг илғор услуб ва андозаларининг энг мақбулларини татбиқ этишни талаб қилади.

Республикадаги спорт ташкилотларининг молиявий мустақиллигини таъминлаш ва уларнинг ривожланиши учун тегишли шарт-шароитлар яратишга қаратилган инновацион стратегияларни аниқлаш, ёш иқтидорли спортчиларга бўлган талабни аниқлашнинг инновацион услубиятини ишлаб чиқиш ҳамда жаҳон бозорларида рақобатбардошликни таъминлаш учун жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш бўйича спорт менежменти стратегиясини ишлаб чиқиш спорт менежерларининг функционал вазифаларидир. 

Барча бошқарувнинг узлуксиз ишлаш жараёни менежментдир. Менежерларнинг вазифаси – мавжуд бўлган моддий ресурслар асосида истеъмолчилар эҳтиёжини ҳисобга олиб товар ва хизматлар ишлаб чиқаришни ташкил қилиш, ташкилотнинг фойдалилигини, ишлаб чиқариш жараёнини рационал ташкил қилиш орқали бозорда унинг барқарор мавқеини таъминлаш, илмий техника базасини ривожлантириш, технологик қайта қуриш ва ишлаб чиқаришни автоматлаштиришни амалга ошириш, юқори малакали ишловчилардан фойдаланишга ўтиш, ходимлар ишини рағбатлантириш, ташкилотнинг самарали фаолияти устидан доимий назорат қилиш, барча бўлинмалар ишини мувофиқлаштириш, янги бозорларни доимий излаш ва ўзлаштириш, кадрлар салоҳиятидан самарали фойдаланиш ҳисобланади.

 Менежерларга ташкилотнинг ривожланиш мақсадларини аниқлаш, устувор вазифаларни амалга ошириш тартибини белгилаш, фирмани ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш, қўйилган вазифаларни муддатида бажариш тадбирлари тизимини тайёрлаш, зарур бўлган ресурсларни ва бўшлиқни тўлдириш манбаларини баҳолаш, белгиланган топшириқларни бажариш устидан назоратни кучайтириш ва одамларни самарали бошқариш каби масалаларни ечишга тўғри келади. Аммо жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги ушбу вазифалар мураббий ва спортчиларни тайёрлаш даражасида, спортчининг жисмоний, руҳий, маданий, ижтимоий ривожланишида ва йирик мусобақаларда уларнинг қатнашиш тажрибасида муҳим роль ўйнайди.

Спорт менежменти – бу ўзгарувчан ва олдиндан билиш қийин бўлган муҳитда соҳадаги бевосита ва билвосита масалаларни комплекс ечиш имкониятларини доимий излашдир. Спортда натижаларнинг олдиндан маълум бўлмаслиги унинг жозибадорлигини оширади.

Мустақил фикри, ўз дунёқараши, мустаҳкам эътиқоди ва фуқаролик позициясига эга, дунё ҳамжамиятида юз берган воқеа-ҳодисаларга ўз муносабатини билдира оладиган, жисмонан ва маънан баркамол авлодни тарбиялаш, мамлакатда жисмоний тарбия ва спортнинг оммавийлигини таъминлаш, спортчи-ёшларда элу юртга муҳаббат туйғуларини янада юксалтириш орқали уларни дунё тамаддунида эришилган ютуқлардан воқиф этиш ва мамлакатимиздаги кенг кўламли ислоҳотларни таъсирчан усулда етказиш Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетда фаолият юритаётган Спорт менежменти ва иқтисодиёт кафедрасининг устувор вазифалари ҳисобланади.

Дастлаб, 2008 йилда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтида илк бор Иқтисодиёт ва менежмент кафедраси ташкил этилган. Кафедрада Жисмоний тарбия ва спорт менежменти, Солиқ ва солиққа тортиш, Иқтисодиёт назарияси, “Спорт менежменти, Спорт маркетинги, Спорт иқтисодиёти, Спортда молиявий менежмент, Спортда лойиҳаларни молиялаштириш фанлари бўйича машғулотлар олиб борилади. 

2008 йилда кафедрада Жисмоний тарбия ва спорт менежменти магистратура мутахассислиги очилган. Шу даврдан бошлаб ҳозирги кунга қадар ушбу мутахассисликни тамомлаган 60 нафардан ортиқ мутахассис кадрлар республикамизнинг турли спорт ташкилотларида ўз фаолиятларини юритиб келмоқдалар. 2011 йилда Иқтисодиёт ва менежмент кафедраси Спорт менежменти ва туризм номи билан қайта ташкил этилган. 2014 йилга келиб кафедра Спорт менежменти ва иқтисодиёт номини олди. Ушбу йилларда кафедра фаолиятини З. Ғуломов, А. Ядгаров, Ф. Юлдашев, Э. Аблаева ва Н. Абдиевлар бошқариб келган. 2016 йилдан ҳозирги кунга қадар кафедрага иқтисод фанлари номзоди, доцент Комил Шамсиевич Зиядуллаев раҳбарлик қилиб келмоқда.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2909-сонли қарорининг 25-иловасига мувофиқ, “2017-2021 йиллар даврида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтининг ривожланиш Дастури”нинг ижросини таъминлаш мақсадида 2018-2019 ўқув йилида Жисмоний тарбия ва спорт менежменти, 2019-2020 ўқув йилида эса Маркетинг (спорт) ва 2020-2021 ўқув йил бўйича Спорт фаолияти – шахмат спорт тури бакалавриат таълим йўналишлари очилди. 

Бугунги кунда замонавий ахборот технологияларидан самарали фойдаланган ҳолда профессорлар М. Болтабаев, М. Икрамов, Р. Набиуллин, доцентлар И. Ахмедов, А. Ибрагимов, Ж. Нарзиев, А. Тиллаходжаев, ўқитувчилар Н. Маткаримова, З. Юсупов, М. Маматов, Р. Бабажанов, А. Рашидов, З. Турсунова, Б. Холиқов, У. Алқоров ва Д. Усмановалар 150 нафардан ортиқ бакалавр босқичи талабаларига, 25 нафар магистрларга спорт менежменти ва спорт маркетингининг сир-асрорларини ўргатиб келишмоқда. Айнан кафедра ходимларининг маслаҳати ва бевосита ёрдамида талабалар ихтисослиги бўйича адабиётларни ўқиш ва таржима қилиш, илмий изланишлар олиб боришмоқда ҳамда турли анжуманларда фаол иштирок этишмоқда.

Ҳозирги глобаллашув даврида кафедра профессор-ўқитувчилари олдига икки муҳим талаб қўйилмоқда. Биринчидан, ҳар бир ўқитувчи замонавий ахборот технологияларидан хабардор бўлиши, ўз ихтисослигига доир янгиланишларни назорат қилиши ва шу асосда ўқитишнинг содда, лекин таъсирчан усуллари устида бош қотириши, талабаларнинг қизиқиш кўникмасини юксалтиришга эришиши лозим. Бу эса тинмай изланиш, билим ва кўникмаларни ошириш, таълим сифатини янада яхшилаш, талабаларга мустақил илм эгаллаш имкониятларини тақдим этиш, спорт менежменти ва спорт маркетингини ўргатишда креатив ёндашувни талаб этади. Иккинчидан эса замонавий таълим технологияларини қўллаш асносида талаба-ёшларда Ватанни севиш ва ардоқлаш, миллий-маънавий меросни асраш туйғуларини юксалтириш лозим бўлади.

Замонавий спорт индустрияси “тирик” ва кўп қиррали организм бўлиб, турли кўламли режалар, шу жумладан, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун кенг қамровли имкониятларни яратмоқда. Мижозларнинг вақти ва маблағлари учун мавжуд жиддий рақобат спорт менежерларидан лаёқатли илмий асосланган фикрлашни талаб этиб, у мураккаб кўп омилли бозор ва ижтимоий муҳитни объектив баҳолаш, стратегик мақсадларни қўйиш, стратегияларни танлаш ҳамда уларни амалга оширишнинг самарали воситаларини ишлаб чиқишга имкон беради.

Ҳозирги замон иқтисодий жараёнлар ва ижтимоий муносабатларнинг жуда тез ва глобал равишда ахборотлашаётганлигини “боши”дан кечирмоқда. Бунинг натижасида менежмент ва маркетинг тўғрисидаги олдинги тасаввурлар кескин равишда ўзгармоқда, унинг имкониятлари кенгаймоқда – янги эхтиёжлар ва маҳсулотлар, коммуникациялар ва маҳсулотларни сотиш каналлари пайдо бўлмоқда. Бошқарув жараёнларининг аксарияти компьютерларда бажарилишига қарамасдан бизнес мафкурасини ишлаб чиқиш, йўналишлар, мақсадлар ва стратегияларни танлаш ҳанузгача инсон қўлида қолмоқда.

Бунинг учун мамлакатимиз ҳудудлари бўйича оммавий спортнинг ривожланиши билан боғлиқ бўлган спорт ташкилотларининг мустақиллигини таъминлаш ва тегишли шарт-шароитлар яратишга қаратилган инновацион-стратегик моделини яратиш, жисмоний тарбия ва спорт соҳаси ривожланишида корпоратив мақсадли маркетинг стратегияларини аниқлаш, иқтидорли спортчиларга бўлган талабни аниқлашнинг инновацион услубиятини ишлаб чиқиш ва спортга бўлган талабни қондиришнинг иқтисодий андозасини яратиш, жаҳон бозорида рақобатдошликни таъминлаш учун жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш бўйича спорт менежменти ва маркетингининг мақсадли стратегик концепциясини илмий асослаш ҳамда инновацион усулларини ишлаб чиқиш зарурдир.

Кафедра мудири Комил ЗИЯДУЛЛАЕВ ва ўз мухбиримиз Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг