UZ

Сўнгги янгиликлар

20:46“Great Silk way-2024”. Боксчиларимиз турнирни умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 19:50Дана Уайт Конор Макгрегорнинг камчилиги ҳақида гапирди 0 19:28Оливейра нима учун Царукян билан жангга рози бўлганини айтди 0 19:06Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди 0 18:45Жаҳонгир Нажмиддиновнинг Анвар Азизли билан жанги бўйича берилган апеллация натижаси қандай бўлди? 0 18:23Новак Жокович грунт мавсумга тайёргарликни бошлади 0 18:02Оливейра Царукянга маслаҳат берди 0 17:41Хави «Барселона»да қолиши мумкин, бироқ бош мураббий сифатида эмас 0 17:18Дзюдо. Анталия "Катта Дубулға" турнирига қуръа ташланди, ҳамюртларимизнинг илк рақиблари билан танишинг 0 16:58Нигина Абдураимова Словенияда чорак финалга чиқди 0 16:37Адесанья UFC 305 турнирининг марказий жангида октагонга кўтарилиши мумкин 0 16:16Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим" 0 15:54Жасур Алижанов МPL 9 нинг санаси ва манзилини очиқлади 0 15:32Тошкентда шахмат бўйича "Георгий Агзамов хотира турнири" старт олди 0 15:11UFC россиялик аралаш яккакураш усталари ўртасидаги қизиқарли жангни эълон қилди 0

29 авг 12:00
Янгиликлар

Тадбирлар

ЎзДЖТСУ 65 ЁШДА! Кўзгуда – спорт тадбирларини ташкил этиш кафедраси

Маълумки, шу ойда Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия спорт университети ташкил этилганига 65 йил тўлди.

#UzDJTSU2020  #UzDJTSU_65_YOSHDA

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида, ПФ-5924-сонли “Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни 2025 йилгача ривожлантириш Концепциясида, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 январдаги “Ўзбекистонда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва аҳолини жисмоний ва оммавий спортга жалб этиш тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалар мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида янги босқични бошлаб берди. Республикамизда сўнгги йилларда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бошқариш тизимини такомиллаштириш, оммавий спортни ривожлантириш, иқтидорли спортчиларни танлаш ва тарбиялаш, соҳани малакали кадрлар билан таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикасида спорт тадбирларининг оммавийлиги ва мунтазамлигини таъминлаб, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, оммавий спорт тадбирларини ташкил этиш ва бошқаришнинг инновацион шаклларини ишлаб чиқиш, шунингдек, спорт тадбирларини ташкил этиш бўйича юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш мақсадида 2019 йилда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Спортни бошқариш ва касбий фанлар факультети таркибида Спорт тадбирларини ташкил этиш кафедрасига асос солинди. 

Ўтмишга назар

Кафедра тарихига назар соладиган бўлсак, Спорт тадбирларини ташкил этиш кафедрасининг пойдевори жисмоний тарбия институти ташкил қилинган илк йиллардаёқ шаклланган, алоҳида мақомига эга бўлгунига қадар назарий фанларнинг бирлашган кафедраси таркибида бўлган. Дастлаб, 1957 йилда Жисмоний тарбия тарихи, назарияси ва услубияти кафедраси ташкил қилинган. 

Институт ташкил топган дастлабки йилларда (1955-1960) кафедра ўз фаолиятини жисмоний тарбия тарихи, назарияси ва методикаси кафедраси таркибида олиб борган. Кафедра ташкил этилганидан буён йиллар давомида унинг номи бир неча бор алмашган, аммо илмий ва педагогик фаолиятининг асосий йўналишлари ҳамда анъаналари ўзгармаган.

1960 йилда кафедра Жисмоний тарбия тарихи, жисмоний тарбия ҳаракатини ташкил қилиш ва бошқариш номи билан алоҳида ажралиб чиқди. 1990 йилларда ушбу кафедра Оммавий жисмоний тарбия-соғломлаштириш ишларини ташкил қилиш ва туризм кафедраси билан бирлаштирилди ва унга Жисмоний тарбия ҳаракатини бошқариш номи берилди. Кафедрада соғломлаштириш жисмоний тарбияси ва мактабгача жисмоний тарбия ихтисослиги йўналишлари очилди. 

1960-1966 йилларда кафедрага педагогика фанлари номзоди, доцент В.К.Бакунас раҳбарлик қилди. 1966-1967 йилларда М.Т. Орипов, кейинги даврларда К.П. Тен (1967-1980), А.К. Акрамов (1980-1985, 2000-2003), Р.А. Казиева (1985-1987), Р.А. Абдумаликов (1989-1995), К.Д. Ярашев (1995-2000), Л.А. Джалилова (2003-2004), Т.Т. Юнусов (1987-1989, 2004-2007)лар кафедрани бошқаришди.

Кафедрада профессорлар А. С. Суник, Т. Т. Юнусов, Г. Б. Абдурасулова, Р. Д. Халмухамедов, К. Д. Ярашев, М. С. Ахматов, доцентлар К. П. Тен, Р. А. Казиева, Р. А. Рафикова, Р . А. Абдумаликов, Н. М. Маллабаев, Х. Б. Сайрамбаева, А. К. Акрамов, Л. В. Смуригина, катта ўқитувчи А. Ф. Беляева, М. И. Ҳайдарова фаолият кўрсатдилар.

2007 йилда кафедранинг бир қисми Жисмоний тарбия назарияси ва услубияти кафедраси, яна бир қисми Спорт менежменти ва иқтисодиёт назарияси кафедраси таркибига қўшилди. 2019 йилда Спорт тадбирларини ташкил этиш кафедраси ташкил этилиб, унинг ўқув режасига Жисмоний тарбия ҳаракатини бошқариш кафедрасидаги айрим фанлар яна киритилди.

Спорт тадбирларини ташкил этиш кафедраси мудири этиб эса, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор в.б. Сойиб Самижонович Тажибаев тайинланди. 


Кафедранинг илмий-педагогик фаолияти

Спорт тадбирларини ташкил этиш кафедраси жамоаси таркибида бугун юқори малакали педагоглар, тажрибали мутахассислар жам бўлган. Улардан –педагогика фанлари номзоди, профессор К.Д. Ярашев, биология фанлари номзоди, профессор М.С. Ахматов, тарих фанлари номзоди, профессор Г.Р. Асатова, педагогика фанлари номзоди, профессор в.б. Ю.Ю. Арипов, доцент в.б. Е.Ю. Дауренов, доцент в.б. Л.А. Джалилова, катта ўқитувчи Д.Б. Салаев, ўқитувчилар М.И. Ҳайдарова, Б.М. Пардаев, С.А. Мамадалиев, Ш.С. Ёлдашов, Ж.Ж. Жуманиёзов, Х.З. Бахриддинов, Х.Х.Туропов фаолият кўрсатмоқдалар.

Кафедра мудири С.Тажибаев 100 дан ортиқ илмий-услубий ишлар (монография, дарслик, ўқув қўлланма ва ўқув-услубий қўлланмалар, электрон дарсликлар, илмий мақолалар) муаллифи саналади. Унинг илмий мақолалари АҚШ, Германия, Англия, Россия ва бошқа ривожланган давлатларнинг нуфузли журналларида чоп этилган. С.Тажибаев Россия Федерациясида нашр этиладиган “Молодой ученый” ва ЎзДЖТСУ ҳузурида нашр этиладиган “Фан – спортга” илмий-назарий журналларининг таҳрир ҳайъати аъзоси, Петровский фан ва маданият академиясининг мухбир-аъзоси (Россия Федерацияси) ҳам ҳисобланади. С. Тажибаев Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2015 йил 27 февралдаги 71-сонли буйруғи асосида ташкил этилган “Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги” кўрик-танлови­нинг Республика босқичида “Энг яхши педагог-тадқиқотчи” номинациясида ғолибликни қўлга киритиб, I даражали фахрий дипломи билан мукофотланган.

С.С.Тажибаев 2016 йил 23 июнда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси ва олий таълим муассасалари орасида ўтказилган “Энг фаол ёш олим” танловидаги иштироки ва илмий янгиликлар яратиш борасида олиб бораётган самарали изланишлари ҳамда жамоат ишларидаги фаоллиги учун Тошкент шаҳар ҳудудий босқичида I ўринни эгаллаб, Тошкент шаҳар “Камолот” ЁИҲ кенгаши томонидан I даражали диплом билан тақдирланган. У 2016 йилда Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси томонидан ўтказилган “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танловининг Республика босқичида “Энг фаол ёш олим” номинацияси бўйича II ўринни қўлга киритиб, Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг II даражали дипломини қўлга киритди. 2016 йилда “Истеъдод” жамғармаси томонидан ўтказилган “Йилнинг энг яхши дарслиги ва ўқув адабиёти муаллифи-2016” Республика танловида “Bokschilarning sport-pedagogik mahoratini oshirish” электрон мультимедиа дарслиги билан иштирок этиб, I даражали диплом билан мукофотланган. 

Шунингдек, Сойиб Тажибаев жамоатчилик асосида Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими йўналишлари бўйича ўқув-услубий бирлашмалар фаолиятини мувофиқлаштирувчи кенгаши ижтимоий ва спорт фанлари ўқув-услубий комиссиясининг масъул котиби, 2019 йилдан Университетнинг “СКУФ” спорт клуби раиси ўринбосари, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида таэквондо ва каратэ спорт турлари бўйича илмий комплекс гуруҳи раҳбари вазифаларини ҳам бажармоқда. 

Кафедранинг илмий-педагогик фаолияти давомида кўплаб илмий ва услубий ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, жисмоний тарбия ва спорт тарихи, олимпия билими асослари, туризм фанлари бўйича дарсликлар, ўқув қўлланмалар нашр этилган. 2001 йилда кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан спортчилар, мураббийлар, олий ва махсус жисмоний тарбия ўқув юртлари талабалари ва ушбу масалага қизиққан кенг китобхонлар учун мўлжаллаб тайёрланган "Олимпия билимлари асослари" биринчи китоби нашр этилди. 

Кафедра доценти в.б. Л.А. Джалилова Ўзбекистонда жисмоний тарбия, спорт ва олимпия ҳаракати тарихини ўрганишга муносиб ҳисса қўшди, боиси, “Жисмоний тарбия ва олимпия ҳаракати тарихи” (2017), “Олимпия ҳаракати тарихи”, “Олимпия билимлари асослари”, “История олимпийского движения”, “Основы олимпийского образования” (2018) номли дарсликлари нашр қилинди.

Кафедранинг энг тажрибали педагогларидан профессор К.Д. Ярашев ҳам жисмоний тарбия ҳаракатини бошқариш фани бўйича етакчи мутахассис ҳисобланади. 2002 йилда К.Д. Ярашев томонидан нашр этилган “Жисмоний тарбия ва спортни бошқариш” номли дарслик “Йилнинг энг яхши ўқув адабиёти” номинациясида 1-ўринни эгаллади.

Кафедрада кўп йиллар давомида фаолият қўрсатган профессор М. Ахматов томонидан “Узлуксиз таълим тизимида оммавий спорт- соғломлаштириш ишларини самарали бошқариш” номли монография (2005), “Валеология асослари” дарслиги (2005), “Физкультурно-оздоровительные технологии” номли ўқув қўлланма (2015) нашр қилинган. Бугунги кунда профессор М. Ахматов “Ўзбекистонда жисмоний-интеллектуал ресурс тушунчасини шакллантириш асослари” мавзусида илмий изланишлар олиб бормоқда.

Кафедранинг асосий фанларидан бири ҳисобланган туризм фани бўйича тажрибали мутахассис доцент в.б. Е.Ю. Дауренов томонидан “Туризм” номли ўқув қўлланма ва дарслик нашр қилинди.

Истиқболдаги режалар

Спорт тадбирларини ташкил этиш кафедрасида ЎзДЖТСУ ўқув режаси асосида “Жисмоний тарбия ва олимпия ҳаракати тарихи”, “Туризм”, “Оммавий спорт тадбирларининг ижтимоий-иқтисодий асослари”, “Спорт, спорт-томошабоп тадбирларни ташкиллаштириш ва бошқариш технологиялари”, “Спорт тадбирларида саҳна ҳаракати ва мусиқавий намойишлар” каби ўқув фанлари ўқитилади. 

Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан масофавий таълим учун ўқув-услубий мажмуалар тайёрланмоқда. Фанларни масофавий ўқитишнинг асосий ғоя ва мақсади – талабаларга мавзу ҳақида тушунча бериш, курсни ўрганиш учун зарур материаллар, ўқув ва назорат тестларини тақдим этишдан иборат. Ишлаб чиқилган материаллар зарур билимларни тўлиқ ўзлаштиришга ёрдам беради ва фан бўйича оралиқ ҳамда якуний назоратни муваффақиятли топшириш учун имконият яратади.

Кафедрада “Спорт тадбирларини ташкил этиш ва бошқариш” ихтисослиги очилиб, истиқбол илмий-тадқиқот режасида янги ўқув фан дастурлари, шунингдек, соҳанинг илғор инновацион тажрибаларини ҳисобга олган ҳолда замонавий ўқув, ўқув-методик ва оммавий адабиётларни ишлаб чиқиш, янги норматив ҳужжатларни тайёрлаш ҳамда нашр эттириш режалаштирилган.

Шунингдек, спорт тадбирларини уларнинг оммавийлиги ва мунтазамлигини ҳисобга олган ҳолда ташкил этиш ва бошқаришнинг намунавий моделини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш режалаштирилган. Мамлакатимизда нафақат республика оммавий спорт тадбирларини ташкил этиш, балки халқаро миқёсдаги мусобақалар, олимпия ўйинлари, Осиё ўйинлари, Жаҳон универсиадалари каби йирик спорт тадбирларини ташкил этиш ва муваффақиятли ўтказиш бўйича юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш кафедранинг асосий вазифаларидан бўлиб қолади.


Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади, ўз мухбиримиз

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг