UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

09 фев 10:29
Янгиликлар

Дзюдо

ЎзДЖТСУда талабалар учун дзюдо бўйича ўқув семинари ташкил этилди

Теглар :  ЎзДЖТСУДзюдо
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Халқаро кураш турлари назарияси ва услубияти кафедраси томонидан талабалар учун дзюдога киритилган янги қоидалар бўйича ўқув-амалий семинар ва маҳорат дарслари ташкил этилди.

Мазкур маҳорат дарсларида дзюдо бўйича халқаро тоифадаги спорт устаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий, II даражали “Соғлом авлод учун” ордени соҳиби, Ўзбекистонда дзюдо спорт турининг асосчиси, профессор Арслон Элов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий, халқаро кураш турлари назарияси ва услубияти кафедраси мудири Шуҳрат Арслонов, дзюдода ном қозонган ва ҳозирда кафедрада талабаларга дзюдо бўйича устозлик қилаётган Малик Анорбоев, Абдулла Тангриев, Бахит Жуманов, Фарҳод Тўраев, Зафар Бўриев, Акмал Урмонов, Виктория Оздаева, Сирожиддин Қодировлар дастлаб талабаларга харқаро дзюдо федерацияси томонидан дзюдо спорт тури қоидаларига киритилган ўзгаришлар борасида батафсил таништириб ўтишди. 

Шундан сўнг кафедранинг профессор-ўқитувчилари ҳамда дзюдо йўналишида таҳсил олаётган талаблар иштирокида янги қоидаларнинг бажарилиш усулларини маҳорат дарси орқали кўрсатиб беришди.

Арслон ЭЛОВ, Халқаро кураш турлари назарияси ва услубияти кафедраси профессори: 

- Маълумки, 1972 йилда Япониядан бир гуруҳ дзюдо мураббийлари Тошкентга шаҳрига ташриф буюриб, дзюдо спорт турини мамлакатимизда кенг ривожлантириш бўйича семинар ўтказиб кетишган эди. Ўшанда ушбу спорт турини кенг оммалаштириш ва ривожлантириш айнан мени зиммамга юклатилган ва мен 1972 йилдан мамлакатимиз бўйлаб кезиб, бу вазифани бажаришга киришганман. 75 ёшни қаршилаяпманки, ҳали-ҳамон кафедрада талабаларга дзюдо сирларини ўргатиб келаман. Бугунги ўқув-амалий семинаримиз талабаларимизни халқаро дзюдо федерацияси томонидан ҳар тўрт йилда киритиладиган янги қоидалари билан таништиришдан иборат бўлди. Шунингдек, дзюдо йўналишида таҳсил олаётган талабалар эртага олийгоҳни тугатиб, жойларда мураббийлик фаолиятини бошлаганда шогирдларига ушбу янги қоидалар асосида ҳам ўргатиб бориши, қолаверса, талабаларимизнинг мамлакат ва халқаро миқёсдаги мусобақаларда киритилган янги қоидаларни пухта ўзлаштирган ҳолда иштирок этиши ҳам мақсад қилинган.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг