01 июн 09:39
Янгиликлар
Бокс/ММА
Озодликка чиққан ўзбекистонлик таниқли ММАчи узоқ танаффусдан кейин яна жангга қайтмоқда
13 июнь куни Тошкентда Octagon 87 турнири бўлиб ўтади.
Мусобақада ўзбекистонлик аралаш якка кураш устаси Ҳикматулло Абдуллаев ҳам иштирок этиши маълум бўлди.
"Хико"га қозоғистонлик Досбол Елеген рақиб сифатида берилди.
Абдуллаев фаолияти давомида 14 та жанг ўтказиб, 9 та ғалаба, 3 та мағлубият ва 2 та дуранг қайд этган бўлса, Елеген ҳисобида 13 та ғалаба ва 8 та мағлубият мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, Ҳикматулло Россия Федерациясида қамоққа олинган эди. У жорий йил аввалида озодликка чиққан.
Ҳавола :
Манба : Olamsport.com
Фикрлар