UZ

Сўнгги янгиликлар

17:30Жаҳон кубоги: Абдураҳмон Маҳмуджонов мағлуб бўлди 0 17:21ПСЖнинг Винисиус трансфери бўйича позицияси маълум бўлди 0 16:50Бивол Александр Усик билан жанг қилиш эҳтимолини баҳолади 0 16:19Келдиёрова Токио "Катта Дубулға" турнири олдидан япониялик Олимпиада чемпионининг "мастер класси"да иштирок этди ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 15:48Андрей Есипенко: "Синдаров ё осон ютади ёки..." 0 15:17Хаби Алонсо "Челси"нинг жорий мавсумдаги омадсизликлари сабабини айтди 0 14:46Иман Хелиф ўзининг профессионал дебюти учун ўзига ўхшаган янги рақиб топди 0 14:15Гукеш "тишлари"ни кўрсатди, Синдаров мағлубиятдан бир неча сония нарида эди. Тож учун кечаётган учрашувнинг 3-партия таҳлили 0 13:56Жаҳон кубоги: Норбек Абдуллаев ҳам ярим финал иштирокчисига айланди 0 13:44Санжар "Tornado" Зокиров Муҳаммад Мокаевга қарши расман тасдиқланди + ПОСТЕР 0 13:13Ҳусниддин Алиқулов узоқ танаффусдан кейин “Ризеспор” қайдномасига қайтди 0 12:56Жаҳон кубоги: Ҳуморабону Мамажонова ярим финалга йўл олди 0 12:39Жаҳон кубоги: Феруза Казакова япониялик рақибасидан устун келди 0 12:11Субханқуловни мағлуб этган Энди Крус IBF чемпионига айланди 0 11:40Жавоҳир Синдаров: "Нима дейишни ҳам билмайман" 0

26 июл 15:54
Янгиликлар

Бокс/ММА

Пакьяо биринчи камарини олганда спорт қандай ҳолатда эди?

Теглар :  ПакьяоБокс
Мэнни Пакьяо 20 июль куни Кит Турмани мағлуб этиб, 40 ёшида WBА камарига эга бўлди.

"Пак ман" биринчи камарини ХХ асрда, 1998 йили қўлга киритган.


19 ёшида дастлабки камар

Мэнни 1995 йил, 16 ёшида профессионал боксдаги фаолиятини бошлаган. Пакьяо уч йил давомида Филиппинда жангларини ўтказади, фақатгина 1998 йилнинг майида биринчи марта Токиода Шин Тераога қарши сафар жангида рингга кўтарилиб, рақибини уч дақиқа ичида мағлуб этишни уддалайди. Уч йиллик фаолияти давомида Мэнни 23-1 натижаси билан биринчи марта чемпионлик жангида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади. Флиппинлик боксчининг дастлабки чемпионлик жанги 28 ёшли Чатчай Сасакульга қарши бўлади. Баҳснинг саккизинчи раундида Чатчай даҳшатли зарбани ўтказиб юборади. Шу тариқа, Мэнни Пакьяо 19 ёшида дастлабки чемпионлик камарига эга чиқади.


Мэнни Пакьяо биринчи чемпионлик камарини қўлга киритганда...

-Супер оғир вазн тоифасида WBC чемпиони Леннокс Льюис, WBА, IBF чемпиони Эвандер Холифилд, WBО чемпиони Херби Хайд ҳисобланарди.

-Александр Поветкин ҳали профессионал фаолиятини бошламаган, кик-боксинг билан шуғулланар эди.

-Флойд Мэйвезернинг натижаси 19-0 ни ташкил этарди, унга WBC камари тегишли бўлган.

-Федор Емельяненко ҳали ММАдаги фаолиятини бошламаганди.

-Хабиб Нурмагомедов эндигина ўн ёшда ҳамда самбо билан шуғулланаётган эди.

-Нагано мезбонлик қилган қишки олимпиадада умумий натижада Норвегия етакчи бўлган.

-Франция терма жамоаси футбол бўйича жаҳон чемпиони бўлган. Килиан Мбаппе эса икки ҳафтадан сўнг туғилган.

-АТP рейтингида Линдсэй Дэвенпорт етакчи эди.

-ФИФА ўйинининг муқовасида Деннис Бергкамп эди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
27 июл 09:34:12
WORKOUT
Tirik Afsona
   
26 июл 19:17:59
я узбек
Daxshat
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг