UZ

Сўнгги янгиликлар

18:28Нурсултон Рўзибоев жанг қиладиган UFC Baku турниридан ОНЛАЙН 0 17:31Анвар Анваровдан навбатдаги рекорд 0 16:55Жервонта Дэвис "таътилдаги чемпион" деб эълон қилинди, WBA камари учун кимлар жанг қилиши маълум 0 16:21ЖЧ-2026. 66 та ўйиндан 18 тасида йирик ҳисоб. Бу нимадан далолат? 0 15:49Оқ уйдаги UFC турнири - MMA тарихидаги энг кўп томоша қилинган тадбир! 0 15:16Махачев ва Гэрри иштирокидаги UFC 330 турнирига яна тўртта жанг қўшилди 0 14:47Тўртинчи ракеткани мағлуб этган Султонов 1/2 финалга чиқди 0 14:16МЮ "Реал" ярим ҳимоячисини энг кўп маош олувчи футболчига айлантиришга тайёр 0 13:44Номдор рақибларини мағлуб этган Шаҳрам Аҳадов Qingdao Grand Prix 2026 турнири финалида! 0 13:13"Ҳали "сўнгги рақсим" бўлади". Александр Усик барча камарларини вакант қолдирди 0 12:39Байрам муборак, азиз ҳамкасблар! 0 11:58Бугун Нурсултон Рўзибоев UFC Baku турнирида жанг қилади (жанг вақти + трансляция) 0 10:177 та тўп фарқи? Учинчи ўриндагиларнинг ҳолати қандай? 0 19:58Самбо. Осиё-Океания чемпионатининг иккинчи кунида ёшларимиздан 10 та медаль 0 17:59Таэквондо терма жамоамиз "Kazakhstan Open" халқаро турнирини кучли учликда якунлади 0

03 окт 13:24
Янгиликлар

Қизиқарли!, Паралимпия

Паралимпия спорт тури ҳақида эшитмаган қиз кун келиб Паралимпия ўйинларида жаҳон рекордини янгилади - Асила Мирзаёрова ҳақида сиз билган ва билмаган маълумотлар

Асила Мирзаёрова бахтсиз ҳодиса туфайли кўриш қобилиятини йўқотган бўлса-да, имкониятларини йўқотмаган.

Паралимпия спортига кириб келганига саккиз йил бўлган. Лекин шу муддат ичида кўпгина мусобақалар совриндори, икки маротаба Паралимпия ўйинларида иштирок этиб, юқори натижани қўлга киритган. Паралимпия ўйинларида жаҳон рекордини янгилаган Асила Мирзаёрованинг ҳаёт йўллари ҳақида ҳикоя қиламиз.

Асила Мирзаёрова 1999 йил 3 июлда Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида таваллуд топган. Оилада беш нафар фарзанднинг тўртинчиси эди. Мусиқа мактабида пианино чалишни ва рақс тушишни ўрганган. Укаси билан биргаликда каратэ спортида ҳам ўзини синаб кўрган. Барча қатори бу ёруғ оламни кўриб, тенгдошлари билан мактабда таълим олган. 9-синфни тугатиш вақтида ёзда оромгоҳга борганида, турлича ўйинлар бўлган. Шундай ўйинлар вақтида тўсатдан бошига копток келиб урилган. Ўшанда кўзининг кўрадиган тўр пардалари кўтарилиб, кўзи хиралашиб қолган. 


"Қўрққанимдан уйдагиларга айтмаганман. Сўнг, мактабни тугатаётган вақтимда ота-онамга аҳволим ёмонлашиб бораётгани ҳақида айтганман. Кейин шифокорга олиб боришган. Шифокорлар операция қиламиз дейишган. Афсуски, операция кутилгандек яхши чиқмади. Шундай қилиб, кўзимнинг тўр пардалари кўтарилиб, кўриш қобилияти йўқолган. Стрессга тушиб қолдим. Яхшиям ота-онам, яқинларим кўмаги билан яна ҳаётда яшашга бўлган ишончим ортди. Агар улар бўлмаганида билмадим, нима бўлади" - деди Асила интервьюлардан бирида. 


Қийинчилик - бу ўтмиш учун жазо эмас, аксинча келажак учун синовдир

Дадаси қизини тушкунликдан чиқиб кетиши учун бор имкониятини ишга солади. Параспортга олиб боради. Бироқ бу Асиланинг кўнглига оғир ботади. "Мен ҳали тузалиб кетаман, бормайман. Ичимда ҳали тузалиб, ўзим хоҳлаган марраларни забт этиб, ҳаммани лол қолдираман, деб ўйлардим", - деди қаҳрамонимиз.

"2016 йил Бразилияда ўтказилган ёзги Паралимпия ўйинлари ҳақида эшитганимда менда ҳам қизиқиш пайдо бўлди. Дадам мана шу спортга кириб келишимга сабабчи бўлганлар. Мени бу йўналишга қизиқтирган қашқадарёлик спортчилар ҳам бор. Ўзим розилик билдирганман. Ҳатто, кўрмаслигим ҳам эсимдан чиқиб кетган. Қашқадарё паралимпия қўмитасига борганмиз. Улар Тошкентни тавсия қилишган.

Осиё ўйинлари учун Ўзбекистон терма жамоасига саралаш бўлган. Кўнглимдан ўтказганман. Эй Худо, мен ҳам қатнашаманми? Ният қилганман. Ҳозирги мураббийим Сардор Абдухолиқов мени интилишимни, қатъиятлигимни, ҳаракатимни кўриб терма жамоа аъзоси қилиб олганлар. Авваллари қадам ташлашга қўрқардим. Дадам "Сардор ака, бизни Тошкентда яшашга уйимиз ҳам, квартирамиз ҳам йўқ" деганларида "Бунисидан хавотир олманг, менинг уйимда яшайди" деганлар".

"Мураббийимнинг уйида яшаганман. Улар ўз фарзандларидек қабул қилишган. Машғулотга ўзлари олиб келиб, ўзлари олиб кетардилар. Кунига икки маҳал машғулотни бажарар эдик. 25, 26 метрга устозимнинг овозини эшитиб, сакрар эдим. Баъзида, қумга етмасдан ҳам сакраб оёқларим синган, гипс бўлган.

Сабр - инсон мақсадига энг тез олиб борадиган йўл кўрсатувчидир. 2017 йил Осиё ўйинларида 100 метрга, 200 метрга югуриш, узунликка сакраш бўйича учта олтин медални қўлга киритганман. Сабр қилиб яшадим, янада гўзалроқ  бўлиб қайтадиган нарсалар учун...


2018 йилги Параосиё ўйинлари совриндори. Муваффақият - бу кунлар давомида эришилган кичик ютуқларнинг жамланмасидир

Асила Токиода бўлиб ўтган ёзги Паралимпия ўйинларида Т11 тоифасида узунликка сакраш баҳсларида 4,19 метрга сакраб, кумуш медаль билан кифояланган эди. Мирзаёрова бу билан чегараланиб қолмасдан, меҳнат қилишдан бир зум ҳам тўхтамади. Чунки борадиган йўли аниқ эди. Тинимсиз ҳаракатлари туфайли 2023 йилда Париж шаҳрида Пара енгил атлетика бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида узунликка сакрашнинг Т11 йўналишида 5,13 метр натижа қайд этиб, олтин медаль соҳибасига айланди. Уйқусиз тунлар ва тинимсиз меҳнат ортидан 2024 йилги ёзги Паралимпия ўйинларида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритди.

"Мен ғолиб бўлишга мажбурман! Рақибим кимлигининг аҳамияти йўқ - нима бўлишидан қатъи назар, деган сўзлар бир зум ҳам хаёлимдан кетмади. Рақиблар жуда кучли, саккизталикдан учталикка киришнинг ўзи катта натижа. 2024 йилги Париж Паралимпиасида узунликка сакраш баҳсида 5,22 метрга сакраб, 28 йиллик рекордини янгилади. Дунё тарихида Паралимпия ўйинлари рекордчисига айланган Асила Мирзаёрова олтин медални делегациямизга тақдим этди. Муҳими - ғалаба. Ғолиблар тарихда қолади. Мағлублар эмас...

Материал тайёрлашда Асила Мирзаёрованинг Kun.uz, Daryo.uz сайтларига, шунингдек Жаҳонгир Олимовга берилган интервьюларидан фойдаланилди


Хуршида Абдусатторова тайёрлади


Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг