UZ

Сўнгги янгиликлар

12:11Мадина Мирабзалова Serbia Open-2026 ғолиби бўлди, Светлана Саидова (Осипова) ҳисобида бронза! 0 11:29Раҳматулло Бойматов ҳам Жаҳонгир Зокиров билан бир оқшомда жанг қилади 0 10:45Эл класико вақтида "Реал" ҳимоячисининг хонадонига ўғрилар кирди — El Mundo 0 10:08Сауль Альварес навбатдаги ғалабасига эришди, Мунгия ҳам ғолиб 0 09:50UFC ойнинг энг яхши жангини эълон қилди 0 08:45Рамазон Темиров Каванага қарши мағлубиятдан кейин илк бор мухлисларга мурожаат қилди 0 07:59"Барселона" иккита мағлубиятдан сўнг бор аламини "Алавес"дан олди, "кўк-анорранглилар" рақиб дарвозасига 6 та тўп киритишди 0 19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0

11 сен 01:55
Янгиликлар

Дзюдо, Токио-2020

Паралимпия. Тулендибоев терма жамоамизга тўртинчи олтинни тақдим этди

Рио-де-Жанейро шаҳрида давом этаётган Паралимпия ўйинларининг учинчи кунида ҳам спортчиларимиз шода медалларга эгалик қилишди.

Юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган дзюдочимиз Одилжон Тулендибоев +100 кг вазн тоифасидаги баҳсларда барча рақибларидан устун эканлигини исботлаб, Паралимпия ўйинлари чемпионига айланди.

Одилбек аввалига АҚШ вакили Бенжамин Гудрични иппон баҳоси билан мағлуб этди. Кейин озарбайжонлик Илҳом Закиевдан устун келди. Ярим финал беллашувида дзюдо ватани ҳисобланган Япония полвони Кенто Масакини таслим этди.

Паралимпия ўйинларининг олтин медали учун кечган баҳсда эса ғолибликка асосий даъвогар дзюдочи бразилиялик Араужо Да Сильвани мағлуб этишнинг уддасидан чиқди. Тулендибоев терма жамоамизга тўртинчи олтин медални тақдим этди. 


Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
11 сен 08:31:48
Bek
ҚОЙИЛ! ОФАРИН! Олға спортчилар ғалаба бизники.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг