UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

08 фев 14:55
Янгиликлар

Дзюдо

Париж "Катта Дубулға". Тўраев учинчи босқичда, Диёра, Диёрбек, Сардор ва Ғиёсжонда мағлубият

Франция пойтахти Париж шаҳрида узоқ кутилган "Катта Дубулға" туркумига кирувчи нуфузли турнир старт олди.

Хабар берганимиздек, Paris Grand Slam 2020 мусобақасининг илк куни 6 нафар дзюдочимиз турнир медаллари ҳамда Токио-2020 Олимпиадаси йўлидаги қимматли рейтинг очколари учун татамига чиқиши керак эди.

Улардан уч нафари рақибларига имкониятни бой бериб, мусобақадаги иштирокларини якунлашди. -52 кг вазн тоифасидаги вакиламиз Диёра Келдиёрова илк даврада мадагаскарлик Тессиа Циоринринани мағлуб этди. Аммо, иккинчи босқичда италиялик таниқли рақиби Одетте Гюффридага ютқазиб қўйди. Келдиёрова Париждаги иштироки учун 120 рейтинг очкосига эга бўлди.  

-66 кг вазнли дзюдочимиз Сардор Нуриллаев иккинчи босқич учрашувида испаниялик Мартин Гайтерога қўшимча бўлимда имкониятни бой берди. Ушбу вазнда дебют қилган Диёрбек Ўразбоев ҳам мағлубият аламини тотиб кўрди. Рио-2016 Олимпиадаси бронза медали совриндори росиялик Мурад Чопановдан енгилди. 

-73 кг вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Ҳикматуллоҳ Тўраев ўзининг илк беллашувида ботсваналик Тирело Лекокодан устун келди. Бу вазндаги иккинчи вакилимиз Ғиёсжон Бобоев эса мўғулистонлик Одбайар Ганбаатардан мағлуб бўлди. 

Бироздан сўнг Кемран Нуриллаев (-60 кг) иккинчи босқич учрашувида 18-Осиё ўйинлари совриндори, кореялик Ли Харимга қарши татамига чиқади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг