UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

09 фев 11:11
Янгиликлар

Дзюдо

Париж "Катта Дубулға" турнири қаҳрамонлари Ватанга қайтишди ФОТОРЕПОРТАЖ

Икки кун давомида муҳташам "Аccор Арена"да ўтган Париж "Катта Дубулға" турнирида муваффақиятли тарзда иштирок этган дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси юртимизга ёруғ юз билан қайтиб келди.

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида ҳафта қаҳрамонларини тантанали кутиб олиш маросими ташкил этилди. Тадбирда Туризм ва спорт вазири ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов, вазирлик ва МОҚ мутасаддилари, Мудофаа вазирлиги, Миллий Гвардия мас`уллари ҳамда ОАВ ходимлари ҳозир бўлишди.   

Эслатиб ўтамиз, дунёнинг кўзга кўринган дзюдочилари иштирок этган мусобақада терма жамоамизнинг 5 нафар аъзоси медаллар ҳамда рейтинг очколари учун татамига чиқди. Турнирнинг иккинчи куни Шарофиддин Болтабоев (-81 кг), Токио Олимпиадаси совриндори Давлат Бобонов (-90 кг) ва Музаффарбек Тўрабоев (-100 кг) ўз вазн тоифаларида бронза медали ҳамда 500 рейтинг очкосини қўлга киритишди. 

Бу медаллар сабаб Ўзбекистон медаллар жамғариш бўйича умумжамоа ҳисобида 10-ўринни эгаллади. Япония терма жамоаси кутилганидек, 7 та олтин, 5 та кумуш, 6 та бронза медали билан биринчи бўлди. 

Мезбонлар 3 та олтин, 1 та кумуш, 7 та бронза билан иккинчи ўринни банд этишган бўлса, кучли учлик мўғулистонлик дзюдочилар 2 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медали билан якун ясашди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг