UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

04 фев 16:23
Янгиликлар

Дзюдо

Париж "Катта Дубулға" турнирига йўл оладиган таркиб маълум, Францияга Лутфуллаев ҳам боради

8-9 февраль кунлари Франция пойтахти Париж шаҳрида "Катта Дубулға" туркумига кирувчи нуфузли турнир бўлиб ўтади.

Paris Grand Slam 2020 турнирида сайёрамизнинг 5 қитъаси 121 давлатидан жами 740 (446 эркак, 294 аёл) нафар дзюдочи иштирок этади. Ғолибларнинг ўз ҳисобига 1000 рейтинг очкосини қўшиб қўйишининг ўзиёқ мусобақанинг қанчалик нуфузга эга эканлигидан дарак бериб турибди. 

Табиийки, "Катта Дубулға" турнирида Ўзбекистон терма жамоаси дзюдочилари ҳам ўз маҳоратини намойиш этади. Париж гиламларида 15 нафар дзюдочимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилади. Танаффусдан сўнг терма жамоамиз етакчиси Шарофиддин Лутфуллаев ҳам Токио-2020 учун бериладиган муҳим рейтинг очколари учун курашади. 

Маълумот учун, терма жамоамиз делегацияси 6 февраль куни Париж шаҳрига жўнаб кетади. 

Терма жамоа таркиби:

-60 кг: Шарофиддин Лутфуллаев, Кемран Нуриллаев  

-66 кг: Сардор Нуриллаев, Диёрбек Ўразбоев

-73 кг: Ҳикматуллоҳ Тўраев, Ғиёсжон Бобоев

-81 кг: Камолиддин Расулов, Шарофиддин Болтабоев

-90 кг: Давлат Бобонов

-100 кг: Муҳаммадкарим Ҳуррамов

+100 кг: Алишер Юсупов, Бекмурод Олтибоев

Қизлар:

-52 кг: Диёра Келдиёрова

-70 кг: Гулноза Матниязова

-78 кг: Нодира Йўлдошева

Бош мураббий - Илиас Илиадис

Мураббийлар - Бекзод Тўрабоев, Ўктам Раҳмонов

Шифокорлар - Жавлон Ҳасанов, Азиз Қаюмов

Делегация раҳбари - Азизжон Камилов

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг