UZ

Сўнгги янгиликлар

21:58Зокиров билан жанг қиладиган Мокаев: "UFC октагони ташқарисида ўн баробар кўпроқ пул ишлаяпман" 0 20:29Тошкентда шахмат бўйича "Ўзбекистон президенти кубоги" халқаро турнири старт олди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 19:51Суперлига. "Нефтчи" - Ўзбекистон чемпиони! 0 19:00Бокс. Тошкентда Жаҳон кубоги бошланди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 17:52Махачевнинг жамоаси Исламни UFC камаридан маҳрум қилиш талабига жавоб берди 0 17:30Жаҳон кубоги: Абдураҳмон Маҳмуджонов мағлуб бўлди 0 17:21ПСЖнинг Винисиус трансфери бўйича позицияси маълум бўлди 0 16:50Бивол Александр Усик билан жанг қилиш эҳтимолини баҳолади 0 16:19Келдиёрова Токио "Катта Дубулға" турнири олдидан япониялик Олимпиада чемпионининг "мастер класси"да иштирок этди ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 15:48Андрей Есипенко: "Синдаров ё осон ютади ёки..." 0 15:17Хаби Алонсо "Челси"нинг жорий мавсумдаги омадсизликлари сабабини айтди 0 14:46Иман Хелиф ўзининг профессионал дебюти учун ўзига ўхшаган янги рақиб топди 0 14:15Гукеш "тишлари"ни кўрсатди, Синдаров мағлубиятдан бир неча сония нарида эди. Тож учун кечаётган учрашувнинг 3-партия таҳлили 0 13:56Жаҳон кубоги: Норбек Абдуллаев ҳам ярим финал иштирокчисига айланди 0 13:44Санжар "Tornado" Зокиров Муҳаммад Мокаевга қарши расман тасдиқланди + ПОСТЕР 0

21 май 02:21
Янгиликлар

Футбол

"Пахтакор" қўшиб берилган дақиқада мағлуб бўлди ва ОЧЛни тарк этди

Осиё Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқич 6-туридан ўрин олган "Ал Аҳли" - "Пахтакор" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу учрашувда "Пахтакор"ни дуранг натижа ҳам қониқтирарди. Боз устига гуруҳнинг иккинчи ўйинида "Ал Садд" сафарда Эроннинг "Персеполис" клубига 0:2 ҳисобида имкониятни бой берганди. 

Шу боисдан Шота Арвеладзе шогирдларида гуруҳ пешқадами сифатида плей-оффга чиқиш имконияти юзага келган эди. Аммо, асосий вақтга қўшиб берилган иккинчи дақиқада Абдулраҳмон Ғариб томонидан киритилган гол "Пахтакор"ни гуруҳда қолдириб кетди. 

Эътиборга молик жиҳати шундаки, захирадан ўйинга қўшилган Игорь Сергеев худди "Персеполис" билан учрашувда бўлгани каби дарвозани ишғол қилиб, "Пахтакор" мухлисларини хушнуд этганди. Лекин хурсандчилик узоққа чўзилмади. 

"Ал Аҳли" - "Пахтакор" 2:1 (0:0)

Гол: Омар ал-Сома (69, 1:0), Игорь Сергеев (88, 1:1), Абдулраҳмон Ғариб (90+2, 2:1).

"Ал Аҳли": 33. Муҳаммад Овайс, 3. Муҳаммад Фатил, 17. Пауло Диаз (16. Нуҳ Иброҳим, 46), 23. Абдуллоҳ Тармин, 37. Абдулбосит Ҳинди, 75. Адерлан Сантос, 35. Юсуф Ҳарби (8. Тайсир ал-Жассим, 53), 7. Салман Мувашар, 10. Абдулфаттоҳ Асири, 21. Хорхе Семедо, 9. Омар Сома (с).

"Пахтакор": 35. Санжар Қувватов, 34. Фарруҳ Сайфиев, 15. Егор Кримец (55. Марко Симич, 80), 23. Шерзод Аъзамов, 3. Ҳожиакбар Алижонов, 20. Одил Ҳамробеков, 27. Сардор Собирхўжаев (29. Владимир Козак, 63), 9. Жалолиддин Машарипов, 10. Драган Черан, 17. Достонбек Ҳамдамов (11. Игорь Сергеев, 46), 21. Марат Бикмаев.

Огоҳлантиришлар: Юсуф ал Ҳарби (38), Кримец (51), Ҳинди (73), Абдуллоҳ Тармин (82), Алижонов (86).

Рейтинг:    

Фикрлар

   
21 май 11:04:06
holis1956
пахтакор судяни йордамисиз юта олмайди хатто аутсайдер андижонни хам .очл га лойик жамоалар нефтчи навбохор насаф бунйодкор
   
21 май 08:55:31
Shaxzod Sadikov
Nima keragi bor shunaqa gaplani har holda bir yurtning odamlari bo'lsak har holda Paxtakor yurt nomidan qatnashgan jamoa edi.
   
21 май 08:20:04
Nuriddin 77
Uyatsizlar boshida notòģri qilishdi Asimovni hakam qilish keragidi.Sh.Qosimovni nazoratchi qilish keragidi.
   
21 май 04:52:52
Murodullaev Farruk
Хаммасига судя айибдор, узимиздан судя олиб кетишни иложи йукмиди
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг