UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

19 дек 12:04
Янгиликлар

Бокс/ММА

PFL чемпиони Мовлид Хайбулаевга "ҳукм" ўқилди

Россиялик аралаш яккакураш устаси допинг сабаб бир йилга четлатилган эди.

Профессионал жангчилар лигаси (PFL) ташкилоти Мавлид Хайбулаевни 2025 йилги ярим енгил вазн тоифаси чемпионлиги ҳамда барча пул мукофотларидан маҳрум қилди. 

"АҚШ антидопинг агентлиги (USADA) Professional Fighters League (PFL)ни 1 август куни Нью-Жерси штатининг Атлантик-Сити шаҳрида бўлиб ўтган PFL 2025 жаҳон турнири финалидаги ғалабадан сўнг, Мавлид Хайбулаевда тақиқланган модда аниқлангани ҳақида хабардор қилди", - дейилади ташкилот баёнотида. - PFL қоидаларига кўра, Хайбулаев дисквалификация қилинди, унинг PFL 2025 Жаҳон турниридаги иштироки бекор қилинди. Дисквалификация натижасида Мовлид 2025 йилги PFL ярим енгил вазн тоифасидаги турнир ғолиблиги, чемпионлик камари ва барча бонуслардан маҳрум этилди".

Эслатиб ўтамиз, Мавлид Хайбулаевнинг дисквалификациясига рекомбинант эритропоэтин (rEPO) тести мусбат чиққани сабаб бўлганди. Допинг намунаси 2025 йил 1 август куни PFL Жаҳон турнири финалида олинган эди.

USADA хабарига кўра, Хайбулаев модда хусусияти ва тест ўтказиш вақти туфайли максимал бир йиллик дисквалификация муддатига эга бўлган. Спортчининг дисквалификацияси жорий йилнинг 1 августидан бошлаб ҳисобланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг