UZ

Сўнгги янгиликлар

11:02Азамат Мурзакановга илк мағлубиятни тақдим этган Пауло Коста узр сўради 0 10:41Италияда ҳали ҳам ЖЧ-2026`га бориш имконияти бор экан 0 10:20Монте-Карло "Мастерс" бош соврини ва миллион доллар кимга насиб этди? 0 09:59Тайсон Фьюри: "Менга мактаб ўқувчилари қизиқ эмас!" 0 09:38"Номзодлар турнири". Синдаровни тарихий натижадан ярим очко ажратиб турибди 0 09:17"Интер" Комода ҳақиқий камбэк қилди: 0:2 ҳисоби 4:3 га айланди! 0 08:56Жаҳон чемпионатининг иккинчи куни уч нафар спортчимизга мухлислик қиламиз 0 08:35Олимпиада чемпиони 11 июль куни UFC’да дебют қилади 0 08:14Таэквондо WТ бўйича Жаҳон чемпионатининг очилиш маросими бўлиб ўтди ФОТОРЕПОРТАЖ 0 07:53Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 07:32UFC Оқ уйдаги турнир учун рекорд даражадаги бонусларни эълон қилди 0 07:11Тимофеева саралаш финалида ютқазди, лекин асосий тўрга чиқди 0 21:50Жавоҳир Синдаров: "Энди бемалол Counter-Strike ўйнасам бўлади" 0 20:55Эшитдик-да! Самвел Бабаян истеъфога чиқди 0 20:12"Номзодлар турнири". Жавоҳир Синдаров Накамура билан дуранг ўйнади 0

10 апр 16:49
Янгиликлар

Футбол

ПФЛ майдонга тушиб кетган мурабийни четлатди ва 10 миллион сўм жаримага тортди

Теглар :  Нўъмон Ҳасанов
ЎзПФЛ Тартиб-интизом қўмитаси Суперлига 3-тур баҳси – АГМК ҳамда "Қўқон-1912" жамоалари ўртасида кечган учрашувдаги хатти-ҳаракатлари учун Нўъмон Ҳасановга нисбатан интизом жазоси қўллади ва уни жаримага тортди.

Бу ҳақида ПФЛ матбуот хизмати хабар қилмоқда. 

Учрашув давомида қўқонликлар устози ҳакам қарорларига кескин эътироз ва норозилик билдирган. Жумладан, учрашувнинг 74-дақиқасида "Қўқон-1912" дарвозасига белгиланган пенальтидан кейин, техник зонани тарк этган ва учрашув бош ҳакамига кескин равишда эътироз билдирган. Ушбу вазият учрашув назоратчиси ва комиссари рапортида, шунингдек, учрашув видеоёзувида акс этган.

Профессионал Футбол Лигаси вазиятни ўрганиб чиқди ва мусобақалар регламентининг 5.57 бандига асосан мураббийга нисбатан интизомий чора қўллади. Унга кўра бош мураббий Тартиб-интизом кодекси 5.06 ҳамда 5.18 моддаларига асосан 1та учрашувга четлатилди ҳамда 10 млн сўм жаримага тортилди.

Бундай вазият яна такрорланса, ПФЛ клуб ва мураббийга нисбатан қаттиқроқ чора кўриши мумкинлиги ҳақида иккала томонни қаттиқ огоҳлантирди.


ФОТО  Суперлига: АГМК Олмалиқда "Қўқон-1912"га 7та гол урди, Полвоновдан пента-трик

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг