UZ

Сўнгги янгиликлар

11:48Ямалнинг отаси аэропортда официант қизнинг юзига тупуриб, эркак кишига стул отди 0 11:03Синдаров Clutch Chess турниридаги иштирокини муваффақиятли бошлади 0 10:22Toray Pan Pacific Open Tennis. Раҳимова дунёнинг 33-ракеткасини мағлуб этди 0 09:31Ўзбекистон ва Хитой крикет соҳасида ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқмоқда 0 08:39Англия лига Кубоги. 4-даражали лиганинг 18-ўриндаги жамоаси "Арсенал"ни турнирдан чиқариб юборди 0 07:57Боксчиларимиз Жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди 0 07:06Янгиланган UFC рейтингида Кавана кўтарилди. Темировчи? 0 20:57Айтжан Халмаханов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига сазовор бўлди 0 18:36Ямаль нима учун "Олтин тўп"ни ололмади? “France Football” бош муҳаррири изоҳ берди 0 17:49Кудерметова Гуанчжоудаги турнирда индонезиялик теннисчига қарши кортга чиқди 0 17:012027 йилнинг илк UFC турнири эълон қилинди + ПОСТЕР 0 16:07Бугун Синдаров Clutch Chess турниридаги иштирокини бошлайди 0 15:16Остон Ўрунов яна жароҳат олди 0 14:31Волкановски Топурия билан реванш ўтказишга тайёр 0 13:10Каспаров Жавоҳир Синдаровнинг Гукешга қарши жаҳон тожи учун баҳси ҳақида гапирди 0

30 июл 07:56
Янгиликлар

Спорт курашлари

Бунёд Ҳасанов U17 ёш тоифасида икки карра жаҳон чемпиони! Яна бир курашчимизда бронза + ФОТО

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида спорт курашлари бўйича ўсмирлар (U17) ўртасида жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Юнон-рум кураши бўйича кечаётган дунё биринчлигининг иккинчи кунги беллашувлари ҳам Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси учун муваффақиятли келди. 51 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Бунёд Ҳасанов йўлидан чиққан барча рақибларини яққол устунлик билан мағлубиятга учратиб, икки карра жаҳон чемпиони деган юксак номга сазовор бўлди. 16 ёшли иқтидор эгаси ўтган йили Грецияда ўтган жаҳон чемпионатида ҳам ўзидан катталар билан курашиб, олтин медални қўлга киритганди.

Бу сафар у аввалига россиялик Артём Ткаченкони 10:2, 1/4 финалда украиналик Денис Кирикни 6:2, 1/2 финалда молдовалик Вадим Тарелунгани 10:0, ҳал қилувчи финал беллашувида эса мезбонлар вакили Абдураҳмон Ҳусейнлини 9:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. 

Терма жамоамизнинг 60 кг вазн тоифасидаги вакили Садриддин Тўлқинбоев 3-ўрин учун кечган баҳсда руминиялик Александру Илиэ Лунгуни 10:2 ҳисобида енгиб, жаҳон чемпионатининг бронза медалига сазовор бўлди. Бронза медали учун гиламга чиққан қолган икки курашчимиз Афрузбек Ибрагимов (45 кг) россиялик Арслан Алиевга 0:10, Миржалол Шавкатов (92 кг) эса эронлик Амирреза Меҳриталарпоштига 3:4 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. 

Шу тариқа, юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 1 та олтин, 2 та бронза медали билан жаҳон чемпионатидаги иштирокини якунлади. Мусобақанинг биринчи куни Абдулазиз Холмирзаев (80 кг) терма жамоамизга бронза медалини тақдим этган эди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг