30 июл 09:02
Янгиликлар
Бокс/ММА
Поветкин Ломаченко билан бир оқшомда жанг қилишга яқин
Профессионал бокснинг супероғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Александр Поветкин навбатдаги жангини Лондонда ўтказиши мумкин.
Россиялик боксчи 31 август куни Англиянинг Лондон шаҳрида ташкил этиладиган бокс оқшомининг марказий жанги олдидан рингга кўтарилади. Марказий жанг икки йўналиш чемпиони украиналик Василий Ломаченко ҳамда британиялик Люк Кэмпбелл ўртасида бўлиб ўтади. Ғолиб боксчи бир йўла учта чемпионлик камарини қўлга киритади.
Поветкиннинг Лондондаги бокс кечасида жанг ўтказиши мумкинлигини "Мир бокса" промоутерлик компанияси раҳбари Вадим Корнилов ҳам тасдиқлади. Александр сўнгги бор 2018 йилнинг сентябрида рингга чиқиб, Энтони Жошуага имкониятни бой бериб қўйган эди.
Ҳавола :
Фикрлар