UZ

Сўнгги янгиликлар

14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0 10:06Ислам Махачев: "Кейинги жангим менинг фаолиятимдаги сўнггиларидан бири бўлади" 0 09:35UFC Fight Night 292 турнирининг тарози натижалари, бир жангчи вазн қила олмади 0 08:54Бугун тўрт эркин курашчимиз жаҳон чемпионатида гиламга чиқади. Ғуломжон бронза йўлида курашади 0 08:13"Олтин тўп"-2026 учун овоз бериш натижалари эълон қилинди 0 07:42АCА 209: Саидёқуб Қаҳрамоновда мағлубият. Холмурод Нурматовчи? (Барча натижалар) 0 07:10Никита Цзю декабрь ойида рингга қайтади 0 22:51Шахмат бўйича 2027 йилги рапид ва блиц Жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 22:14Танташев ва Нажафалиев бригадаси Элит ОЧЛ баҳсларида ишлайди 0

22 сен 15:15
Янгиликлар

Таэквондо

Пойтахтимизда таэквондо WTF бўйича "Элчи кубоги" турнирининг очилиш маросими бўлиб ўтди

Хабар бериб ўтганимиздек, пойтахтимизда таэквондо бўйича ўсмирлар ўртасида Корея Республикаси элчиси кубоги учун мусобақа бошланди.

Бугун пойтахтимиздаги "Универсал" спорт мажмуасида мусобақанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчанов ҳам иштирок этди, деб хабар қилмоқда МОҚ расмий сайти.

Маросимда сўзга чиққанлар мусобақа иштирокчиларига омад тилаб, юртимизда Корея Республикасининг миллий спорти ҳисобланган таэквондо тобора ривож топиб бораётгани, бунга мисол сифатида Индонезиядаги Осиё ўйинларида ўзбекистонлик таэквондочиларнинг қайд этган натижаларини келтириб ўтишди.

Корея Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулотда ва мухтор элчиси жаноб Квон Ён Унинг ўзбек тилида билдирган тилаклари эса йиғилганларнинг давомли олқишига сазовор бўлди.

Шундан сўнг даврага Кореядан ташриф буюрган жаҳонга машҳур "Куккивон" клуби спортчилари чиқиб келишди ва ўзларининг кўргазмали чиқишларини намойиш этишди. Таэквондо спортининг ажойиб ҳаракатлари акс этган турли чиқишлар йиғилганларда катта таассурот қолдирди. Бугун ушбу ажойиб чиқишларни кўра олмаганлар эртага, 23 сентябрь куни мусобақанинг ёпилиш маросимида ушбу томоша гувоҳига айланишлари мумкин.

Турнир давом этмоқда. Беллашувлар эртага ниҳоясига етади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг