UZ

Сўнгги янгиликлар

10:07Майкл Пейж: "Мен ўзимдан кишанларни ечиб ташладим" 0 09:36Ислом Исмоилов кечаги учрашувдан сўнг нималар деди? 0 09:05Брендан Аллен ўзи учун мантиқий бўлган ягона жангни айтди 0 08:34Абдулрашид Садулаевнинг Абу-Даби турниридаги рақиби эълон қилинди + ПОСТЕР 0 08:03Фьюри – Жошуа жанги бокс тарихидаги энг кассабоп жанглар рўйхатида тўртинчи ўринни эгаллади 0 07:32Роналду "Ал Наcср"нинг "Нефтчи" устидан қозонилган ғалабасига муносабат билдирди 0 21:18Ал аш-Шайх “Канело” Ар-Риёдда жанг қилишга тайёрлигини маълум қилди 0 20:41Хорхе Масвидаль UFC’га қайтиш бўйича музокара олиб бормоқда 0 19:59Расман. Дмитрий Биволнинг навбатдаги жанги тасдиқланди (ПОСТЕР) 0 18:26ЕЧЛнинг олти карра ғолиби Тошкентга келмади 0 17:55Сакен Бибосинов оғир жароҳат сабаб шифохонага ётқизилди 0 17:24Тошкентда илк бор стол тенниси бўйича Осиё чемпионати ўтказилади 0 16:53Ян Непомняшчий Синдаров - Гукеш ўйинига тахмин билдирди 0 16:22"Пахтакор" ва "Нефтчи"нинг Саудия Арабистони клублари билан ўзаро ҳисоб-китоби 0 15:51Ўзбекистон гимнастлари Роттердамдаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0

01 мар 08:01
Янгиликлар

Шахмат

Prague Masters. Нодирбеклар 4-турда қандай натижа қайд этишди? Бугун Абдусатторов - Гукеш "жанги" бўлади

Чехия пойтахти Прага шаҳри мезбонлик қилаётган шахмат бўйича Prague International Chess Festival 2026 турнирида тўртинчи тур учрашувлари ўтказилди.

Мазкур шахмат фестивали тоифасига қараб учта гуруҳда ташкил этилмоқда. Кучлилар жам бўлган "Masters" гуруҳида ўзбекистонлик гроссмейстерлар — Нодирбек Абдусатторов ва Нодирбек Якуббоев ҳам бош соврин йўлида одимламоқда.

Кеча ўтказилган тўртинчи турда гроссмейстерларимиз битта дуранг ва мағлубият қайд этишди. Абдусатторов қора доналарда испаниялик Дэвид Антон билан муросага келди. Якуббоев эса оқ доналарда ўйнаб, рейтингда ўзидан юқорида бораётган нидерландиялик Йорден ван Форестга имкониятни бой бериб қўйди. 

Якуббоевнинг бу мағлубияти Абдусатторовни пешқадамликдан туширди. Очколарини учтага етказиб олган ван Форест соф биринчи ўринга кўтарилиб олди. Нодирбек Абдусатторов 2,5 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Чехиялик Давид Навара ҳисобида ҳам 2,5 очко бор. Якуббоев 2 очко билан бешинчи поғонада бормоқда.   

Prague Masters 4-турида амалдаги жаҳон чемпиони ҳиндистонлик Гукеш Доммараджу оқ доналарда Давид Навара билан дурангга имзо чекди. Ҳиндистонлик Аравиндҳ Читамбарам германиялик Винсент Кеймерга ютқазиб қўйди. Эронлик Парҳам Мақсудлу АҚШ вакили Ҳанс Мокс Ниеманн билан дурангга рози бўлди.

Бугун ўтказиладиган бешинчи турда Нодирбек Абдусатторов оқ доналарда жаҳон чемпиони Гукеш Доммараджу билан ҳисоб-китоб қилади. Нодирбек Якуббоев эса қора доналарда Давид Навара синовидан ўтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг