UZ

Сўнгги янгиликлар

10:05Ёш шорт-трекчимиз Осиё очиқ кубогида кумуш медалга сазовор бўлди 0 09:26Grand Chess Tour: Жавоҳир Синдаров cовриндорлар сафида 0 08:57"Барселона" Гампер кубоги учун ўйинда "Ал Аҳли" клубини мағлуб этди + ВИДЕО 0 08:30Алекс Перейранинг жамоаси навбатдаги рақибни эълон қилди 0 07:57Пратес UFC билан янги шартнома имзолади, биринчи жанг – Махачевга қарши! 0 07:31Дана Уайт Хамзат Чимаевнинг жанг белгилаш ҳақидаги илтимосига изоҳ берди 0 19:02Жорий мавсум "Барселона" сардори ким бўлади? 0 18:30Эдсон Барбоза фаолиятини якунлади 0 17:53"Богданда босим бор эди". Маҳмуд Мурадов Гусковнинг Анкалаев билан жанги ҳақида гапирди 0 17:20Нурсултон Рўзибоевга мағлуб бўлган рус жангчисига янги рақиб берилди (ПОСТЕР) 0 16:43Расман: Диёр Имомхўжаев яна 4 йил ПФЛни бошқаради 0 16:14Мурат Гассиевнинг Баходир Жалолов билан жанг бўйича позицияси маълум бўлди 0 15:45Икки нафар ёш курашчимиз жаҳон чемпионатида совриндор бўлишди 0 15:18Қозоғистон ўзбекистонлик ММА жангчисини халқаро қидирувга берди 0 14:532026/27 йилги мавсумда дунёнинг энг қиммат 10 та футбол клуби номи маълум қилинди 0

20 авг 07:57
Янгиликлар

Бокс/ММА

Пратес UFC билан янги шартнома имзолади, биринчи жанг – Махачевга қарши!

Ярим ўрта вазн тоифасидаги биринчи рақамли даъвогар Карлос Пратес UFC билан саккизта жангни ўз ичига олган янги узоқ муддатли шартнома имзолади.

Янги келишувга қўшимча равишда, бразилиялик аралаш яккакураш устаси дивизионнинг амалдаги чемпиони Ислам Махачевга қарши навбатдаги чемпионлик жангида иштирок этиш кафолатини олди.

Бу ҳақда "Даҳшат" (The Nightmare) лақабли жангчи спорт шарҳловчиси Ариэль Хельвани билан бўлган интервюсида маълум қилди.

"Мен чемпионлик учун навбатдаги даъвогарман, энг муҳими шу! Мен саккизта жанг учун янги шартнома имзоладим ва уларнинг биринчиси чемпионлик жанги бўлади", – деди бразилиялик спортчи.

Чемпионликка яна бир даъвогар Майкл Моралеснинг истиқболлари ҳақидаги саволга Пратес, мағлубият нималигини билмайдиган эквадорлик яна битта жанг ўтказиши керак, деб жавоб берди.

"Моралес яна битта жанг ўтказиши керак, балки Белал Муҳаммад ёки кучли бешликдаги бошқа бирор рақиб билан. Унга яна бир ғалаба керак", – дея қўшимча қилди Пратес.

Ўтган дам олиш куни Карлос Пратес Ислам Махачев ва Йен Мачадо Гэрри ўртасидаги чемпионлик жангини шахсан октагонда четида кузатиб борганди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг