UZ

Сўнгги янгиликлар

08:03Жавоҳир Синдаров миллион долларлик турнирда Магнус Карлсенга қарши дона сурди 0 07:32Бектемир Мелиқўзиев Хайме Мунгияни жангга чорлади 0 07:01Достон Бозоров Саят Абдуали билан жанг қилишига ишора берди 0 18:59"Пахтакор"нинг эронлик легионери машғулотларга қайтди 0 18:28Мераб Двалишвили фаолиятидаги энг қийин рақибни айтди 0 17:57Майкл Пейж: "Менга кучлироқ рақиблар беринг!" 0 17:26Фьюри Жошуа билан музокаралар барбод бўлганидан сўнг Усикка жанг таклиф қилди 0 16:55Испания собиқ устози Корея терма жамоасининг вақтинчалик бош мураббийига айланди 0 16:24Шевченконинг жамоаси UFC чемпионлик камаридан воз кечиш қарорини изоҳлади 0 15:53Майкл Пейж: "Ҳа, зерикарли жангчиман" 0 15:22Пэдди Пимблетт потенциал рақибларини айтди 0 14:51Саудияликлар энди топ менежерларни олиб кетмоқда: "Ливерпуль" спорт директори "Ал Ҳилол"да ишлайди 0 14:20Тайсон Фьюри Энтони Жошуа билан жанг бўлмаслигини маълум қилди 0 13:49Формула-1. Андреа Кими Антонелли  — Италия Гран-приси ғолиби! 0 13:18ЎзДЖТСУда янги ўқув йили бошланди. Исроил Мадримов фалсафа фанлари доктори! 0

30 сен 16:11
Янгиликлар

Теннис

Превью. Денис Истомин - Маркос Багдатис ўйини олдидан

Хитойнинг Чэнду шаҳрида бўлиб ўтадиган турнирда финалчилар номи маълум бўлди.

Мазкур ATP турнири финалида Денис Истомин кипрлик Маркос Багдатисга қарши кортга чиқади.

Ўзбекистонлик теннисчи финалгача Штруфф, Хачанов, Дональдсон, Сугита каби теннисчиларни мағлубиятга учратди.

Кипрлик спортчи эса бу йўлда Поспишил, Гоёвчик, Лу Яньсюнь, Пелья каби рақибларни мусобақадан чиқариб юборди.



Истомин фаолияти давомида 4 маротаба Багдатисга қарши кортга чиққан. Уларнинг 2тасида Багдатис, яна 2тасида эса Истоминнинг қўли баланд келган:

2009: Истомин - Багдатис 1:2 (3:6, 6:1, 2:6) (Тошкент)
2010: Истомин - Багдатис 1:2 (4:6, 6:7, 7:6) (Москва)
2014: Истомин - Багдатис 3:0 (6:4, 7:5, 6:4) (Мельбурн, Австралия Опен)  
2015: Истомин - Багдатис (рад) 0:0 (2:1) (Ноттингем)

Регламентга кўра, турнир финалчиси ўз ҳисобига 150 рейтинг очкоси ва 96 610 АҚШ долларини ўзига нақд қилиб олади.

Финалда ғолиб бўлган спортчи эса 250 рейтинг очкоси ҳамда 183 435 АҚШ долларига ўз ғазнасини бойитиб олади.



Денис Истомин сўнгги 10та ўйинидан 2тасида мағлубиятга учраган. Кипрлик спортчи эса бундай кўрсаткич 3тани ташкил қилади.

Ўзбекистонлик теннисчи рейтингда 78, Маркос Багдатис эса 113-ўринни эгаллаб турибди.

Истомин фаолияти давомида 1 маротаба ATP турнири ғолибига айланган. Маркос эса 4 маротаба бундай ўйинларда ғолиб бўлган.

Дениснинг фаолияти давомида ишлаб топган мукофот пуллари сони 5 130 928 АҚШ доллари, Багдатиснинг мукофот пуллари эса 8 037 359 АҚШ долларини ташкил қилади.

Ушбу финал баҳсида ҳамюртимизга омад тилаб қоламиз. Навбатдаги мукофот сари олға, Денис!

Азиз Тўхтамуродов тайёрлади

Рейтинг: +4   

Фикрлар

+1   
30 сен 17:54:39
Husniddin Mirzaliyev
2015: Истомин - Багдатис (рад) 0:0 (2:1) (Ноттингем) ikkiyu birga Bogdatis yutayotgandi. O'sha o'yinni shaxsan guvohi bo'lganman Bogdatisni boldir mushaklari tortishib qolgandi :)
   
30 сен 21:11:27
Doniyor
Нафакат Дениснинг уйинларини онлайн курмокчи булганлар менга телефон килинг (05902740538). Дениснинг хамма уйинини узим куриб бораман телефонда. Бугунги уйин анча яхши утди.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг