UZ

Сўнгги янгиликлар

14:47Жезуш Роналдунинг баёноти ҳақида: "Ҳозир уни ўқиб чиқмоқчиман, айтадиган гапим йўқ" 0 14:19Mағлубиятсиз UFC жангчиси Доғистонга бориб шуғулланиш нияти жиддий эканини айтди 0 13:53Ариэль Хельвани: "Шевченконинг UFC унвонидан воз кечиши ихтиёрий бўлмаган" 0 13:22Пётр Ян Двалишвили билан жангига 18 кун қолганида ажойиб жисмоний ҳолатини намойиш этди + ФОТО 0 12:46Ўзбекистон 270 дақиқадан буён Кореяга гол ура олмаяпти 0 12:1211 боксчимиз жой олган WBC рейтинги янгиланди. Бир вазнда 3 чарм қўлқоп устамиз! 0 11:49Муроджон Йўлдошев Жаҳон чемпионатидаги юришини бошлашга шай! 0 11:13Мелиқўзиев WBА чемпионлик камари жанги учун ўз гонораридан ҳам воз кечмоқчи 0 10:45Криштиану Роналду ўзи билан боғлиқ шов-шувли вазият бўйича барчасини айтиб берди 0 10:19UFC Fight Night 290 турнирининг тўлиқ карди тасдиқланди 0 09:47Забит RAF лигаси билан шартнома имзолади. Илк рақиб, сана ва манзил маълум + ПОСТЕР 0 09:14Ўзбекистон крикет федерациясида янги тайинлов 0 08:38Мессининг хайрлашув ўйинида Аргентина йирик ҳисобда ғалаба қозонди + ВИДЕО 0 08:06Рамазон Темировнинг вазн рейтингида бир нечта ўзгариш бўлди 0 19:39Чимаев Стриклендга реванш учун 1 миллион доллар таклиф қилди 0

04 апр 12:20
Янгиликлар

Футбол

Про-лиганинг 38 нафар футболчиси нормативлардан ўта олмади, улар вақтинча футбол ўйнамаслиги мумкин

Теглар :  ПролигаФутбол
Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси томонидан Суперлига ҳамда Про-лига клубларида иштирок этадиган футболчиларнинг жисмоний ҳолати тасдиқланган тест-синовлари орқали назорат қилиб борилиши ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, бу каби тест-синовлари ўзбек футболида илк марта амалга оширилаётган бўлиб, футболчиларнинг жисмоний ҳолати Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси раҳбарияти томонидан шахсан назорат қилиб борилмоқда.

Белгиланган режа асосида янги мавсум олдидан Суперлига клублари футболчиларидан тест-синовлари қабул қилинганди. Эндиликда Про-лига клублари футболчилари ҳам нормативларни топширишди. Нормативлар ЎФА Илмий-методик бўлими мутахассислари томонидан замонавий инновацион технологиялар ёрдамида футболчилардан қабул қилинди.

Қайд этиш жоизки, Про-лигада иштирок этадиган клублар таркибидаги баъзи футболчилар тест-синовларидан ўта олишмади.

Жумладан:
“Орол” – 4 нафар
“Ғиждувон” – 2 нафар
“Истиқлол” – 1 нафар
“Хоразм” – 2 нафар
“Шердор” – 6 нафар
“Ёзёвон” – 1 нафар
“Ифтихор” – 2 нафар
“Лабса” – 3 нафар
“Локомотив БФК” – 2 нафар
“Нурафшон” – 4 нафар
“Шўртан” – 1 нафар
“Зомин” – 5 нафар
“Хотира-79” – 5 нафар

Клубларда натижалари қониқарсиз чиққан футболчилар вақтинчалик Про-лига баҳсларига қўйилмайди. Про-лиганинг 3-туридан кейин улардан қайтадан тест-синовлари олинади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг