03 апр 17:55
Янгиликлар
Футбол
ПСЖ Мбаппени жамоа сардори қилмоқчи
ПСЖдагилар жамоа сардорини ўзгартириш эҳтимолини кўриб чиқмоқда.
"L’Equipe" хабарига кўра, ЕЧЛда "Реал"дан учралган мағлубиятдан кейин Маркиньоснинг жамоадаги обрўси тушган. Бразилиялик футболчи ўтказиб юборилган учинчи голда айбдор деб ҳисобланган.
Шу сабабли жамоа сардорлик боғичи Килиан Мбаппега ўтиши мумкин. Аммо унинг учун парижликлар форвардни келаси мавсумда жамоада олиб қолиши керак бўлади.
Ҳавола :
Фикрлар