UZ

Сўнгги янгиликлар

18:37Клебо тўққиз карра Олимпия чемпионига айланди 0 17:57Ўзбекистон U18 хоккей терма жамоаси ЖЧ учун тайёргарликни давом эттиряпти 0 17:34Кураш бўйича мамлакат кубоги ўтказилди 0 16:56"Фиорентина"да юрак хуружини бошдан кечирган Бове 14 ойдан сўнг футболга қайтди 0 16:28Қозоғистонлик фигурали учувчи Шайдоров Олимпиададаги ғалабаси орқали қанча пул ишлаб олиши маълум 0 15:59Ландо Норрис Макс Ферстаппенни кескин равишда танқид қилди 0 15:26Саидёқуб Қаҳрамоновнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум бўлди (ВИДЕО) 0 14:48Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси "Андижон"га ўтмоқда 0 14:02Zuffa Boxing'да қайси вазн тоифалари бўйича жанглар ташкил этилиши эълон қилинди 0 13:17Дубай Гран-присида жами 12 та медал қўлга киритилди 0 12:29Медет Назаров ва Даниил Ейбогнинг Олимпиададаги илк чиқишларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 11:46Рэшфорд яна "Барселона" машғулотларини ўтказиб юборди 0 11:19"Мен шокдаман". Шара Буллет Криштиану Роналду ММА’да қайси жангчиларни яхши кўришини айтди 0 10:52Собиқ чемпион Стрикленд қачон фаолиятини якунлашини айтди 0 10:20Рафинья сафга қайтишга яқин 0

25 апр 09:30
Янгиликлар

Теннис

Қаршидаги турнирнинг илк даврасида 5 теннисчимиз мағлуб бўлди

Қарши шаҳрида хотин-қиз теннисчилар иштирокидаги “Фьючерс” туркумига кирувчи турнирнинг асосий тўр баҳслари давом этмоқда.

Соврин жамғармаси 25 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи мазкур мусобақанинг асосий тўр баҳсларида 9 нафар теннисчимиз иштирок этиши маълум бўлганди.

Афсуски, кечаги илк кунги баҳсларда 5 нафар теннисчимиз мағлубият аламини тотиб кўрди. Албина Хабибулина россиялик Екатерина Яшинага 3:6, 6:4, 5:7, Арина Фольц яна бир рус теннисчиси Анастасия Фроловага 0:6, 1:6 ҳисобида ютқазиб қўйди.


Шунингдек, Ясмина Каримжонова британиялик Кристина Фреяга, Камола Умарова россиялик Олеся Первушинага, Милана Масленкова қирғизистонлик Ксения Палкинага имкониятни бой берди.

Бугун ҳамюртларимиздан Сарвиноз Саидхўжаева, Полина Меренкова, Лайло Баҳодирова ҳамда турнирнинг биринчи ракеткаси Нигина Абдураимова биринчи давра учрашувида кортга чиқади.


Қуръа натижасига кўра, Нигина Абдураимова асосий тўрнинг илк даврасида руминиялик Микаэла Бузарнеску билан муносабатларига ойдинлик киритиб олади.

Ҳамюртларимизнинг 1-даврадаги рақибалари:

Нигина Абдураимова – МикаэлаБузарнеску (Руминия)

Полина Меренкова – Гўзал Айнитдинова (Қозоғистон)

Лайло Баҳодирова – Валерия Савиних (Россия)

Сарвиноз Саидхўжаева – Валерия Страхова (Украина, 7)


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг