UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

12 мар 11:02
Янгиликлар

Бошқалар

Қашқадарё вилояти ҳокими Workout майдончаси билан танишди

Теглар :  ҚашқадарёWorkout
Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Қарши шаҳрининг «Пахтазор» митти туманидаги «Ойдин» маҳалласи кўп қаватли уйлари ёнида барпо қилинган ана шундай спорт майдончасини бориб кўрди.
«Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Фармонида мамлакатимиздаги ҳар бир маҳаллада жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан шуғулланиш учун шарт-шароитлар яратиш белгилаб қўйилган бўлиб, ҳозирда республикамизнинг барча ҳудудларида аҳоли яшайдиган манзилларда спорт майдончалари барпо этилмоқда.



Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Қарши шаҳрининг «Пахтазор» митти туманидаги «Ойдин» маҳалласи кўп қаватли уйлари ёнида барпо қилинган ана шундай спорт майдончасини бориб кўрди. Ташриф давомида вилоят раҳбари ушбу мавзедаги фуқаролар билан суҳбатлашди.

- Эрта тонгдан тоза ҳавода машқ қилиш ёшларнинг ҳам, ёши улуғларнинг ҳам саломатлиги учун ниҳоятда фойдали. Юртбошимизнинг «касалликни даволагандан кўра, унинг олдини олиш афзал», дея таъкидлаганлари бежиз эмас. Шундай экан, спорт билан шуғулланиб касал бўлишнинг олдини олганимиз маъқул, - деди фуқаролар билан мулоқотда вилоят ҳокими Зойир Мирзаев.

Шунингдек, вилоят раҳбари спорт майдончаси атрофида тунги чироқлар ўрнатиш ва туман, шаҳарларда барпо этилаётган Workout майдончаларини маҳаллий аҳоли билан бамаслаҳат барпо қилиш бўйича тегишли кўрсатмалар берди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг