UZ

Сўнгги янгиликлар

20:11Бразилияда онлайн-ставкалар тақиқланди. Мамлакат футболи 2027 йилда қанча пул йўқотишини ҳисоблаб чиқишди 0 19:40IBF рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 19:09Гандболчиларимиз Покистондаги мусобақада муваффақият қозонишди 0 18:38Хамзат Чимаев: "Уч ойдан бери кутаман - UFC’да мени нима кутаётганини билмайман" 0 18:07"Ливерпуль" сардори келажаги ҳақида гапирди: "Акс ҳолда бошқа жойга кетаман" 0 17:36Айтжан Халмаханов: "Асосий мақсадим — Олимпиада чемпиони бўлиш!" 0 17:05Путиннинг махсус вакили UFC турнирларини Россияга қайтариш устида иш олиб борилаётганини айтди 0 16:34Маурисио Сулаймон: "WBC қоидалари Мейвезерга чемпионлик учун курашишга рухсат беради" 0 16:03МЮ Кэррикни бўшатмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти мураббийлар штабини кучайтириш устида бош қотирмоқда 0 15:42Мадримовнинг вазнида бирлаштирувчи чемпионлик жанги ўтказилади 0 15:11WBO рейтинги. Баҳодир Жалолов кучли тўртликка кириб олди 0 14:40Пётр Ян дунёнинг энг яхши боксчисини айтди 0 14:09Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи: "Россия оптимал таркибда майдонга туша олмайди. Бу ўйинда Ўзбекистон фаворит" 0 13:38Шахматчиларимиз Осиё Миллатлар кубогини ғалаба билан бошлашди. Бугун Ҳиндистонга қарши ўйнаймиз! 0 13:15Octagon навбатдаги турнири Ўзбекистонда ўтказилишини анонс қилди 0

18 ноя 08:20
Янгиликлар

Қиличбозлик

Қиличбозлик. Тошкентдаги жаҳон кубогининг очилиш маросими қандай ўтди?

Хабар бериб ўтганимиздек, Тошкент шаҳрида ўсмир қизлар ўртасида қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича жаҳон кубоги мусобақаси бошланди.

Мусобақада жаҳоннинг 14 мамлакатидан 53 нафар спортчи иштирок этмоқда. Бугун Ўзбекистон гимнастика федерациясига қарашли "Универсал" спорт саройида ушбу нуфузли турнирнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбир тантанали куй-қўшиқлар билан бошланди. Эстрада хонандаларининг чиқишлари маросимга кўтаринки рух бағишлади. Ёш қиличбозлар иштирокидаги кўргазмали чиқиш эса йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

Очилиш маросимида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов, Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев, Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раиси Рустам Шоабдураҳмонов ҳам иштирок этди. Тадбир давомида сўзга чиққанлар ушбу мусобақанинг қай даражада аҳамиятли эканлиги, ана шундай нуфузли мусобақа Ўзбекистонга ишониб топширилганидан мамнун эканликларини қайд этиб ўтдилар. Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси янгради ва мусобақа расман очиқ деб эълон қилинди.

Қайд этиш лозимки, мазкур жаҳон кубоги қимматли рейтинг очколарини тақдим этиши билан аҳамиятлидир. Яккалик баҳсларида ғолибликни қўлга киритган спортчи 32 рейтинг очкосига эга бўлади. Жамоавий беллашувларда ғолиб бўлган терма жамоа эса 64 рейтинг очкосини қўлга киритади. Бугун яккалик баҳслари бўлиб ўтмоқда. Эртага эса жамоавий беллашувлар ташкил қилинади.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг