UZ

Сўнгги янгиликлар

18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0 14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0 13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0 11:20Tata Steel Chess 2027: Нодирбек Абдусатторов чемпионлик унвонини ҳимоя қилади 0

07 фев 12:43
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари

Қишки Олимпиада. Ўзбекистон спорт делегацияси Жанубий Кореяга етиб борди

Жанубий Кореяда ўтказиладиган қишки Олимпия ўйинларида иштирок этадиган Ўзбекистон спорт делегацияси ўйинлар бўладиган Пхенчхан шаҳрига етиб борди.

Кореяда делегациямизни ташкилий қўмита вакиллари ва бир гуруҳ ўзбекистонлик спорт мухлислари кутиб олдилар. 

Эртага, 8 февраль куни Миллий олимпия қўмитаси Президенти Умид Аҳмаджонов бошчилигидаги мамлакатимиз спорт делегацияси Олимпия шаҳарчасида Ўзбекистон Республикасининг давлат  байроғини кўтариш расмий маросимида иштирок этади. 9 февраль куни эса Пхенчханда XXIII қишки Олимпиаданинг тантанали очилиш маросими ўтказилади. Мазкур тадбирда ҳам МОҚ Президенти бевосита қатнашади.


Фигурали учиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Миша Ге айни пайтда АҚШда ўқув-машғулот йиғинларини давом эттираётгани сабабли, Жанубий Кореяга 11 февраль куни етиб боради. У 16 февраль куни “Gangneung Ice Аrena” муз саройида фигурали учишнинг қисқа дастурида чиқиш қилса, 17 февралда эркин дастурда ўз омадини синаб кўради. 

Комилжон Тўхтаев 18 февраль куни тоғ чанғисининг гигант слалом баҳсларида иштирок этади. 22 февралда эса слалом бўйича мусобақада қатнашади. Тоғ чанғиси бўйича беллашувлар “Yongpyong Alpine Centre” мажмуасида бўлиб ўтади. 

Қайд этиб ўтишимиз лозимки, қишки Олимпия ўйинларида спортчиларимиздан ташқари ҳакамимиз ҳам иштирок этади. Фигурали учиш бўйича Халқаро тоифадаги ҳакам Саодат Нуманова ўйинларда ҳакамлик вазифасини бажаради.

Миллий Олимпия қўмитаси мазкур ўйинларда иштирок этадиган вакилларимизга омад тилайди!


Рейтинг: +2   

Фикрлар

+1   
07 фев 13:19:51
Zaur Axmed
омал=д тилеман
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг