UZ

Сўнгги янгиликлар

22:51Шахмат бўйича 2027 йилги рапид ва блиц Жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 22:14Танташев ва Нажафалиев бригадаси Элит ОЧЛ баҳсларида ишлайди 0 21:31Александр Волков: "Ўзимни чемпион деб биламан" 0 20:56Жейк Пол декабрь ойида Дубайдаги турнирда рингга қайтади 0 20:23Ковингтон иштирокидаги жанг Hype FC турнирига қўшилди 0 19:48Жаҳонгир Ўрозов: "Каннаваро "Рубин"ни чемпион қиларди" 0 19:05Камару Усман Ислам Махачевнинг танаффус қилиш қарорига баҳо берди 0 18:29Топурия 2026 йилнинг энг тижорий спорт юлдузлари рейтингида Жошуа, Усик ва Чимаевни ортда қолдирди 0 18:06Саидёқуб Қаҳрамоновнинг Тожикистондаги жанги тўлиқ давом этди ва кутилмаган натижа билан тугади 0 17:47Келдиёрова Abu Dhabi Grand Slam 2026 турниридаги мағлубиятига изоҳ берди 0 17:12Суперлига. Бироздан сўнг 26-турга старт берилади 0 16:41Усман Нурмагомедов расман эркин агентга айланди 0 16:03UFC Fight Night 293 турнирининг асосий жанги эълон қилинди 0 15:28Шон Брэди марказий жангдан ечилди 0 14:51Баҳодир Аҳмедов - Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи! 0

06 фев 13:29
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари, Қишки спорт турлари

Қишки спорт турларини ривожлантиришда Россия Олимпия қўмитаси билан ҳамкорлик қилинади

Айни пайтда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов хизмат сафари билан Россия Федерациясининг Москва шаҳрида бўлиб турибди.

Сафардан кўзланган мақсад юртимизда қишки спорт турларини ривожлантиришда ушбу мамлакат билан ҳамкорлик қилиш борасида Россия Олимпия қўмитаси (РОҚ) ва Қўмита Инновацион марказ расмийлари билан музокаралар олиб боришдир.

Ойбек Касимов сафар давомида даставвал РОҚ Бош директори Владимир Сенглеев билан учрашди. Ушбу суҳбат давомида терма жамоаларимизни ҳам ёзги, ҳам қишки Олимпия ўйинларига тайёрлаш борасида ҳамкорликни янада чуқур йўлга қўйиш, соҳадаги ютуқлар билан баҳам кўриш каби масалалар муҳокама қилинди.

Сентябрь ойида МДҲ ва Болтиқбўйи давлатлари Олимпия қўмиталарининг навбатдаги форуми ўтказилиши режалаштирилган. Ташриф давомида мазкур тадбирни Ўзбекистонда ташкил қилиш орқали унга хорижлик мартабали меҳмонлар ва расмий шахсларни юртимизга таклиф қилиш бўйича ижобий келишувга эришилди. Музокарада томонлар бўлажак форум дастурини унинг доимий координатори Юрий Юрьев шакллантириши борасида келишиб олдилар. Шунингдек, россиялик мутахассис МОҚ раҳбарларининг Ўзбекистон пойтахтида бўлиб ўтадиган саммитини молиявий қўллаб-қувватлаш масалаларини муҳокама қилиш учун ХОҚнинг Олимпия бирдамлиги лойиҳаси билан музокара олиб боради.

Ойбек Касимов Россия Қишки спорт турлари ассоциацияси раиси Владимир Кожин билан учрашув давомида Ўзбекистон томонининг юртимизда қишки спорт турларини ривожлантириш билан жиддий шуғулланиш ниятида эканлиги, бунинг учун ҳукуматимиз томонидан катта эътибор қаратилаётганини маълум қилди. Таъкидлаш жоиз, бу борада авваламбор, хоккей, шорт-трек, фигурали учиш ва тоғ чанғиси спорт турларини ривожлантириш режалаштирилмоқда. Маълумки, 2025 йил Ўзбекистонда ёшлар Осиё ўйинлари бўлиб ўтади. Мусобақага тайёргарлик жараёнида кўп тармоқли спорт иншоотларини қуриш дастури ишлаб чиқилган.

Россиялик мутасаддилар қишки спорт турларини мамлакатимизда ривожлантириш бўйича ўзбекистонлик мураббийлар ва мутахассислар билан тажриба алмашиш, кенг қамровли амалиётни ташкил етиш, вакилларимизни Россия Халқаро Олимпия университетида ўқитиш орқали ёрдам кўрсатишга тайёр эканликларини билдирдилар. Дўстона ўтган учрашув якунида Ойбек Касимов мутасаддиларга самимий қабул учун ташаккур айтиб, ўзаро совға алмашишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг