UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

29 янв 09:54
Янгиликлар

Дзюдо

Қорақалпоқ замини дзюдо бўйича халқаро турнирга мезбонлик қилади

Ўзбекистонда олимпия оиласига мансуб дзюдо спорт турини янада ривожлантириш, ёшлар орасида оммалаштириш мақсадида қатор саъй-ҳаракатлар, чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бу борада жойларда ўтказилаётган турли даражада мусобақаларнинг ҳам аҳамияти беқиёс. Ана шундай турнирлардан бири 3-4 февраль кунлари Қорақалпоғистон заминида ўтказилади. Нукус шаҳри 2000-2002 йилларда туғилган ёшлар ўртасидаги халқаро турнирга мезбонлик қилади. 

Ушбу мусобақа спорт устаси, Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий ҳамда халқ таълими аълочиси М.Ж.Сарсенбаев соврини учун ташкил этилади. Халқаро турнирда юртимиз дзюдочиларидан ташқари қўшни мамлакат спортчилари ҳам совринли ўринлар учун татамига чиқади. 

Нукусдаги мусобақа -60, -66, -73, -81, -90, -100 ҳамда +100 кг вазн тоифаларида ўтказилади. Режа бўйича 3 февраль кунига тарозидан ўтиш ҳамда қуръа ташлаш маросимлари белгиланган. 4 февраль куни эса барча вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлади.   

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг