UZ

Сўнгги янгиликлар

18:39U-23 Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича таркибларимиз маълум 0 18:05Камилла Раҳимова Wuhan Open`да Australian Open чемпионини мағлуб этди 0 17:28Шоҳжаҳон Эргашев энди бошқа бир ўзбекни жангга чақирди 0 16:50"Манчестер Сити" катта жарима эвазига АПЛдан четлатилиш ва совринлардан маҳрум бўлишдан қутулиши мумкин эди 0 16:22"Жошуани боплаб дўппослайман, кейин Усикдан ўчимни оламан". Фьюри боксдан кетиш олдидан режалари ҳақида гапирди 0 15:40"Бундан хурсанд бўламан". Дмитрий Бивол Бетербиев билан трилогияни кутаётганини айтди 0 15:13Магомед Анкалаев UFC унга қандай ҳолатда чемпионлик камари учун жанг беришини айтди 0 14:30"Энди Месси бизники" - "Интер Майами" мураббийи 0 13:46Масвидаль UFC ташкил қилиши мумкин бўлган "энг шов-шувли жанг" қайси эканлигини айтди 0 13:14Расман! Лаша Гуджеджиани билан тўрт йиллик шартнома имзоланди 0 12:39"У 40 ёшдан ошган, аммо мени жангга чорлаяпти. Унга ҳурматим баланд" - Бенавидес Бетербиев ҳақида гапирди 0 12:12Арсен Венгер ФИФА президенти лавозими учун курашда Инфантинонинг рақибига айланиши мумкин — The Times 0 11:45Волкановски ўзига нима мотивация беришини айтди - бу пул ёки камарлар эмас 0 11:16Бугун Жаҳон чемпионатида оғир вазнлиларимиз, хусусан Музаффарбек Тўрабоевнинг чиқишига гувоҳ бўламиз! 0 10:45Фьюри – Жошуа жанги учун чипталар бир соат ичида сотилиб кетди 0

15 окт 13:39
Янгиликлар

Бокс/ММА

Қозоғистонлик Жанибек Алимханули Винченцо Гуальтерини нокаутга учратиб, ўз камарини ҳимоя қилди ва IBF камарини қўлга киритди

Бугун тонгда Розенберг шаҳрида (Техас, АҚШ) ўрта вазн тоифасида WBО чемпиони, қозоғистонлик Жанибек Алимханули ва IBF йўналиши бўйича жаҳон чемпиони, германиялик Винченцо Гуальтери жанги бўлиб ўтди.

Жанг олтинчи раундда Алимханулининг техник нокаут орқали қўлга киритган ғалабаси билан якунланди.

Жанибек бу ғалабаси орқали WBO камарини муваффақиятли ҳимоя қилди ва Гуальтерининг IBF чемпионлик камарини ҳам ютиб олди.

30 ёшли Алимханули май ойида Стивен Батлерни иккинчи раундда нокаут билан мағлуб этган эди. Унинг ҳисобида 15 та ғалаба (ўнтаси нокаут) мавжуд, қозоғистонлик боксчи ҳозиргача мағлубият нима эканини билмай келмоқда.

Винченцо Гуальтери эса ўзининг охирги жангини июль ойида ўтказиб, очколар ҳисобига кўра Эскива Фалькаони мағлуб этганди. Унинг ҳисобида 21 ғалаба (7 таси нокаут билан) ва битта мағлубият бор.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг