UZ

Сўнгги янгиликлар

12:32Тошкент шаҳри мезбонлик қиладиган 2027 йилги Жаҳон чемпионати логотипи эълон қилинди 0 11:14Александр Усик Бивол ва Бетербиевни тилга олмаган ҳолда дунёнинг энг яхши 5 нафар боксчисини айтди 0 10:34"Бавария" "Боруссия"ни мағлуб этиб, 2026 йилги Германия Суперкубоги эгасига айланди 0 00:46Хотамбек Бойназаров иштирокидаги Mangu 4 асосий жанги биринчи раундда якунланди 0 00:23Mangu 4: Нодирбек Ахатжонов турнирнинг иккинчи асосий жангида октагонга чиқди 0 19:07Исроил Мадримов Президент томонидан давлат мукофоти билан тақдирланди 0 18:33Мунира Абдуллаева Жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қилади 0 17:36WBA чемпиони Роландо Ромеро: "100 миллион доллар эвазига ҳатто ўз отамнинг ҳам юзига ураман" 0 16:55"Барселона" Родри, Гордон ва Адейемини рўйхатдан ўтказди. Янги ўйинчилар "Эльче”га қарши майдонга тушишлари мумкин 0 16:06Бектемир Мелиқўзиев ҳақиқатан ҳам Армандо Ресендис билан жанг қиладими? Менежер жавоб берди 0 15:17Breaking! Жиззахда Формула-1 трассаси барпо этилиши мумкин! 0 14:21Бугун Андижон шаҳрида ММА бўйича Mangu 4 турнири ўтказилади 0 13:28Тошкентда жаҳон футболи афсоналари иштирокида спорт байрамлари ўтказилади 0 12:17Нурсултон Рўзибоев сўнгги спарринг машғулотини ўтказди (ФОТО) 0 11:25Беҳрузбек Усмонов - Жаҳон чемпионати совриндори! 0

02 дек 10:57
Янгиликлар

Теннис

Қозоғистонни қийинчилик билан ютган Сербия Дэвис Кубоги 1/2 финалида

Теннис бўйича эркаклар терма жамоалари ўртасидаги норасмий жаҳон чемпионати ҳисобланган Дэвис Кубогида яна бир ярим финалчининг номи маълум бўлди.

Таркибида дунёнинг биринчи ракеткаси Новак Жокович бўлган Сербия терма жамоаси Қозоғистонни қийинчилик билан 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. 

Драматик кечган биринчи учрашувда Михаил Кукушкин Миомир Кецмановични 6:7 (7), 6:4, 7:6 (13) ҳисобида мағлуб этди. Иккинчи қарама-қаршиликда Жокович Александр Бубликни 6:3, 6:4 ҳисобида енгиб, мувозанатни тиклади.

Жуфтликлар ўртасидаги ҳал қилувчи учрашувда эса Жокович ва Никола Чачич ҳамкорлиги Андрей Голубев ҳамда Александр Недовесов тандемини 6:2, 2:6, 6:3 ҳисобида таслим этди. 

Сербия 1/2 финалда Хорватия терма жамоасига қарши баҳс олиб боради. Ярим финал учрашувлари Испания пойтахти Мадрид шаҳрида ўтказилади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг