UZ

Сўнгги янгиликлар

13:49Сергей Фомин Марбургда муваффақиятли старт олди 0 13:28Илгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида навбатдаги ўйинга тайинланди 0 13:07Боксчиларимиз йиғин ўтказиш мақсадида Хитойга жўнаб кетишди, у ерда терма жамоамизни халқаро мусобақа ҳам кутиб турибди 0 12:46Даниэль Кормье: "Ислам Топурияни енгади, лекин..." 0 12:25Superunited Rapid & Blitz Croatia. Абдусатторов рапид бўйича учта партияда дона сурди 0 12:04“Ал Ҳилол“ “Манчестер Сити“ни мағлуб этгани учун футболчиларга қанча мукофот пули бергани маълум 0 11:43Царукян: "Топурияни фақат мен енга оламан" 0 11:22Ёшларимиз Чехия ва Венгрияда ўтказиладиган Европа Кубокларига жўнаб кетишди + ФОТО 0 11:01Жаҳон кубоги. Кеча жанг қилган уч боксчимиздан икки нафарида ғалаба 0 10:40Суперлига. Бугун 1-давранинг сўнгги тури старт олади 0 10:19Мадияр Саидраҳимов IBA.Pro 7 турнирида озарбайжонлик рақиби устидан ғалаба қозонди 0 09:58Пойтахтимиз мезбонлигидаги стол тенниси бўйича Осиё чемпионати ниҳоясига етди 0 09:37"Ҳаваскордек жанг қилди". Пимблетт Оливейрани танқид қилди 0 09:16“Насаф“ Мозговойнинг ўрнига “Динамо“ етакчисини олиб келмоқчи 0 08:53"Топурия ва Царукян бой оиладан чиққан" - Даниэль Кормье 0

31 авг 08:46
Янгиликлар

Теннис

Rafa Nadal Open. Cултоновда камбэк эвазига 1/2 финалга чиқди

Испаниянинг Мальорка шаҳрида теннис бўйича "Челленжер" туркумига кирувчи турнир давом этмоқда.

Мукофот жамғармаси 74,825 еврони ташкил этувчи ушбу турнирда ҳамюртимиз Ҳумоюн Султонов ҳам муваффақиятли одимлаяпти. Rafa Nadal Open by Movistar турнири теннис афсонаси Рафаэль Надаль томонидан ташкил этилаётгани билан ҳам аҳамиятли ҳисобланади. 

Султонов ушбу турнирнинг асосий тўрига саралаш баҳсларидаги ғалабаси эвазига етиб келганди. Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси кетма-кет учта ғалабадан сўнг мусобақанинг 1/2 финалига йўл олди. Кеча у 1/4 финалда иорданиялик Абедаллаҳ Шелбайҳни иродали тарзда мағлуб этди. Биринчи сетни бой берган теннисчимиз якунда ғалабани илиб кетди - 2/6, 7/5, 6/2. 

Таққослаш учун, ўтган ҳафта US Open саралаш баҳсларида бир ғалаба ва бир мағлубият қайд этган Шелбайх дунёнинг 215-ракеткаси бўлиб турибди. Султонов эса ATP рейтингида 264-поғонадан жой олган. Кечаги учрашувда Ҳумоюн 7, Абедаллаҳ эса 6 та эйс зарбасини амалга оширган. Қўшхатолар Ҳумоюнда кўпроқ бўлди - 5 га 3.      

Бугун ватандошимиз мусобақанинг 1/2 финалида дунёнинг 134-ракеткаси бўлиб турган хорватиялик Дуйе Айдуковичга қарши кортга чиқади. Ушбу учрашув бизнинг вақт билан соат 21:30да бошланади. Бу теннисчиларнинг ўзаро иккинчи тўқнашуви бўлади. 2022 йилнинг 22 апрель куни Хорватиянинг Сплит шаҳрида ўтказилган турнирнинг 1/4 финалида Ҳумоюн 2/6, 7/5, 6/3 ҳисобида ғалаба қозонганди. Ўшанда Айдукович турнирнинг биринчи, Султонов эса бешинчи ракеткаси эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг