UZ

Сўнгги янгиликлар

13:28Ган Перейранинг кўзларини эҳтиёт қилмоқчи эмас: "Бу ММА!" 0 13:07Гвардиола Роналдунинг устозига айланиши мумкин 0 12:46Агит Кабайел Усик учун Мисрга йўл олди. Нега? 0 12:25Камилла Раҳимова "Ролан Гаррос" асосий тўр илк даврасидаги рақибасини билиб олди 0 12:04WBO Ломаченкога чемпионлик учун жанг қилиш имконини беради 0 11:43Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаев Еврокубокларда иштирок этади 0 11:22Усик Криштиану Роналдуга мурожаат қилди 0 11:01Царукян UFC`даги жанг ҳуқуқини 200 000 долларга сотди 0 10:40Рамазон Темиров октагонга чиқадиган UFC турнирининг асосий жанги маълум 0 10:19Тухель нима сабабдан Палмер ва Фоденни ЖЧ-2026 учун Англия терма жамоасига чақирмагани маълум — The Sun 0 09:58Теренс Кроуфорд Усик - Верхувен жанги учун тахмин берди 0 09:37Chess Classic Romania 2026. Синдаровда кетма-кет иккинчи ғалаба. Бугун чемпионлик учун партиялар! 0 09:16Ҳумоюн Султонов Австрия турнири бош соврини учун ўйнайди 0 08:55Ҳусановнинг собиқ жамоаси тарихида биринчи марта мамлакат Кубогини қўлга киритди 0 08:34Сауль Альварес сўнгги бир йилда дунёдаги энг кўп маош олувчи боксчига айланди 0

14 июн 16:29
Янгиликлар

Самбо

Раҳим Машарипов: Паҳлавон Маҳмуд издоши эканлигимдан фахрланаман

Муболаға эмас, кураш илми хоразмликларнинг қон-қонига сингиб кетганки, бу азал-азалдан авлоддан авлодга ўтиб келмоқда.

Бугунги кунда ушбу анъанани давом эттираётган воҳа полвонлари нафақат миллий кураш, яккакурашнинг бошқа турларида ҳам ном қозониб, эл назарига тушмоқда.

Шубҳасиз, Раҳим Машарипов ана шундай инсонлар сирасига киради. Унинг самбо майдонида бел олишганини кўрганлар яна бир бор мухлислик қилсам эди, дейди. Негаки, унинг маҳорати гиламга чиққанида ўз аксини топарди. 

Бизнинг маълумот: Раҳим Машарипов. Урганч шаҳрида туғилган, ҳозир 57 ёшда.    Самбо  бўйича халқаро тоифадаги спорт устаси.

Тошкент жисмоний тарбия институтини(ҳозирги Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети) томомлаган. 

Бир неча марта Ўзбекистон чемпиони. 

Собиқ иттифоқ чемпиони (1989 йил) ва кубоги (1990 йил) соҳиби.

1989 йили АҚШнинг Нью-Жерси штатида ўтказилган жаҳон чемпионати ва 1991 йили Исроил давлатида уюштирилган Европа чемпионатининг   кумуш медали эгаси.        Тренерлик фаолияти мобайнида  10 нафар халқаро тоифадаги спорт устаси, 50 нафар спорт устаси, кўплаб оммавий тоифадаги спортчиларни тарбиялаб, вояга етказган.

Кўп йиллар вилоят 1-сон болалар-ўсмирлар спорт мактабида тренерлик қилди. 

2009 йилдан буён Урганч ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати тарбияланувчиларига самбо бўйича сабоқ бериб келаётир. 


Яқинда Хоразм воҳаси  спорти, хусусан, самбо ривожига муносиб улушини қўшаётган  Раҳим Машарипов билан суҳбатлашдик.

- Раҳим ака, мусоҳабамиз аввалида спортга кириб келишингиз ҳақида маълумот берсангиз...

- Ёшлигимдан спортга жуда қизиққанман. Қатор йиллар футбол ва бокс билан  шуғулландим. Мактабнинг  7-синфида ўқиб юрган кезларим эди. Бир куни дўстларимни  машғулотини кузатиш учун спорт мактаби  самбо залига келдим-у, у ерга “боғланиб” қолдим. Самбонинг мафтункор усуллари сеҳрлаб қўйганди. Охир-оқибат, мазкур спорт тури ҳаётимнинг мазмунига айланди. 

- Биринчи устозингиз ким бўлган?

- Рустам Йўлдошев. Меҳридарё бу инсондан  самбонинг дастлабки сир-синоатларини ўргандим. Кейинчалик  институтда Омон Таймуродов қўл остида шуғулландим. Спортда нимагаки эришган бўлсам, барчасида уларнинг хизматлари беқиёсдир. Устозларимдан жуда миннатдорман.

- Шогирдларингизнинг ютуқлари ҳақида сўзлаб берсангиз?

- Дастлаб ҳам спортчилик, ҳам тренерлик фаолияти билан шуғулланаётган Зафар Оллаберганов тўғрисида сўз юритсам.  Бу шогирдим жаҳон кубоги ҳамда Осиё чемпионатининг ғолиб ва совриндорлари сафидан жой олган.  2017 йили Туркманистон пойтахти Ашхабад шаҳрида Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги V Осиё ўйинларида зафар қучди.   Россиянинг Иркутск шаҳрида жанговар самбо бўйича “Байкал кубоги-2019” III-халқаро турнирида биринчи ўринни эгаллади. Жорий йили эса самбо ва жанговар самбо бўйича  Белорусь Президенти соврини  учун   уюштирилган XXIV халқаро турнирдан бронза медали билан қайтди. Ҳали ундан умидим катта. Шунингдек,  Вали Искандаров, Ибодулла Отабоев,  Жамшид Бобохонов, Жаҳонгир Раҳимов, Саидали Раҳимов, Нилуфар Давлетова сингари иқтидорли шогирдларим борки, улар турли ёш тоифасидаги Ўзбекистон терма жамоалари таркибида нуфузли халқаро мусобақаларнинг шоҳсупасига кўтарилишган. Мактаб-интернатимизда шуғулланаётган ёш шогирдларим ҳам ўзига яраша натижаларни қайд қилишяпти. Бундан фахрлансам арзийди, албатта.

- Спортчилик даврингиздаги энг ёрқин воқеани эслай оласизми?

- Ушбу воқеага ўттиз йилдан ошибди. 1989 йили хоразмлик самбочилар орасида биринчи бўлиб собиқ иттифоқ чемпионатида ғалаба қозониб, чемпионлик шоҳсупасига кўтарилганимни ҳеч унута олмайман. Ўшанда  устозим Рустам ака  кўзида севинч ёшлари билан “сен полвонлар пири Паҳлавон Маҳмуднинг ҳақиқий издоши эканлигингни исботладинг, баракалла” деб бағрига босгани  кечагидек ёдимда.

- Тренерлик  вақтингизда-чи...  

- Бу ўтган йили Россия Федерациясининг пойтахти Москва шаҳрида ўтказилган жаҳон кубогида рўй берганди. Зафар Оллаберганов барча рақибларини енгиб, шоҳсупанинг “олтин” поғонасига кўтарилганида қувонганимдан самода парвоз қилаётгандек сезгандим, ўзимни. Негаки, бу шогирдларим орасида қайд этилган энг юксак кўрсаткич эди.

- Билишимча, сиз Ўзбекистон самбо ассоциациясининг Хоразм вилояти бўлими раҳбари сифатида ҳам фаолият юритмоқдасиз. Шу хусусда мухтасар тўхталиб ўтсангиз?

- Муболаға эмас, воҳамиз спортчилари республикамизда етакчилардан саналади. Вакилларимиз ғолиб ва совриндор бўлмаган Ўзбекистон чемпионати ёки биринчилиги йўқ. 25 нафардан зиёд самбо устаси турли ёш тоифасидаги мамлакатимиз терма жамоаларига аъзо ҳисобланади. Буни бўлимимиз томонидан амалга оширилаётган ишларнинг ижобий самараси дейиш мумкин.

- Келгусидаги режаларингиз қандай?

- Ҳозирча, тренер сифатида забт этмаган битта довоним қолган. У ҳам бўлса, жаҳон чемпиони тайёрлаш. Бу орзу-умидимга айланган. Зеро, “яхши ният-ярим давлат” деб бежизга айтмаган доно халқимиз. Шундай экан, кўзлаган ниятимнинг ушалиши йўлида куч-ғайратимни аямайман.

Дарҳақиқат, ҳар бир инсон ўз олдига юксак мақсадларни қўйиб умргузаронлик қилади. Уларнинг ижобат бўлиши учун  чарчоқ нималигини билмайди, меҳнати натижасини кўриб роҳатланади. 

Раҳим Машариповнинг спорт соҳасидаги кўп йиллик самарали меҳнатлари “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига 1 йил” эсдалик нишони ва “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишонига лойиқ кўрилган, диплом ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланган. 

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ суҳбатлашди

Рейтинг:    

Фикрлар

   
15 июн 08:58:18
Judo 1
Ko'plab jahon chempionlarini yetishtirib chiqishlariga tilakdoahmiz!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг